Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Мирзо Улуғбек расадхонаси Қозоғистон парламенти вакилларида катта қизиқиш уйғотди

Мирзо Улуғбек расадхонаси Қозоғистон парламенти вакилларида катта қизиқиш уйғотди Мирзо Улуғбек расадхонаси Қозоғистон парламенти вакилларида катта қизиқиш уйғотди

Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси Нурлан Нигматулин бошчилигидаги делегация аъзоларининг Самарқандаги ташрифи таасссуротларга бой бўлмоқда. Делегация аъзолари Мирзо Улуғбек расадхонасида бўлди. Таъкидлаш жоиз, Амир Темурнинг суюкли набираси бўлган Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек буюк астроном олим ва ҳукмдор сифатида илм-фан ва маданият ривожига катта ҳисса қўшган. Ўрта асрлардаёқ ноёб расадхона кашф қилиб, осмон жисмларини жуда аниқ ўрганган. Унинг “Зижи жадиди Кўрагоний” асари дунё астрономия фани ривожида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилган. Эътиборлиси, Қозоғистон парламенти аъзолари Мирзо Улуғбек ҳақида кўп эшитгани ва унинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси беқиёс эканини айтиб ўтишди.


Қайд этилганидек, Мирзо Улуғбек 1409 йилда тахтга келиб шаҳарни янада ободонлаштириши Мовароуннаҳрнинг илмий ва маданий маркази бўлиб қолишини таъминлади. У математика, астрономия фанининг энг илғор олимларини Самарқандга чорлади, расадхона қуришга фармон берди. 1424-1428 йиллар мобайнида Самарқанднинг шимолида Обираҳмат ариғи бўйидаги Кўҳак тепалиги бағрида жаҳонга машҳур расадхона қурилди.

Қозоғистон парламенти вакилларининг мамлакатимизга ташрифи давом этмоқда.


Кўришлар сони: 94


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

18.06.2019
Сув объектларини бошқаришда он-лайн ахборот тизими кенг жорий этилади

Жорий йилнинг 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қў...

18.06.2019
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ахборот берди

2019 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

Тадбирлар тақвими