Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Н. Нигматулин бошчилигидаги делегация Имом ал-Бухорийнинг бой маънавий мероси билан танишди

Н. Нигматулин бошчилигидаги делегация Имом ал-Бухорийнинг бой маънавий мероси билан танишди Н. Нигматулин бошчилигидаги делегация Имом ал-Бухорийнинг бой маънавий мероси билан танишди

Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Раиси бошчилигидаги делегациянинг Самарқаддаги ташрифи давом этмоқда.

Меҳмонларнинг кейинги манзили таниқли муҳаддис олим, ҳадис илмининг султони – Имом ал-Бухорий номидаги илмий тадқиқот маркази бўлди. Делегация аъзолари Имом ал-Бухорийнинг ҳаёти, унинг ҳадис илмига қўшган буюк маънавий мероси билан яқиндан танишиб, муҳаддис қабрини зиёрат қилди.

Қозоғистон парламенти вакилларига Имом ал-Бухорийнинг маънавий мероси ёш авлодни диний қадриятларимизга, анъаналаримизга, садоқат руҳида тарбиялашда муҳим дастуриламал бўлаётгани ҳақида ҳам батафсил маълумотлар бериб ўтилди. 


Делегация аъзолари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташуббуси билан бунёд этилган  Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнидаги илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Таъкидлаш жоиз, мазкур марказ Имом Бухорий ва бошқа мутафаккир алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, мамлакат ва хорижий давлатлардаги кутубхоналар, архив фондларида сақланаётган қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини тўплаш, уларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш билан шуғулланади. Бу ерда аждодларимизнинг бой меросини алоҳида-алоҳида ўрганиш, етук мутахассислар тайёрлаш учун барча керакли шароитлар яратилган.


Қозоғистон парламенти вакилларининг ташрифи давом этмоқда.


Кўришлар сони: 491


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими