Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Халқаро фаолияти

Парламент ва матбуот

Парламент ва матбуот Парламент ва матбуот

Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 27 январь ҳамда 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисларидаги маърузаларида фуқаролик жамияти институтлари тизимида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш борасида устувор вазифалар белгилаб берилган.

Мамлакатимизда демократик жараёнларни янада чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг юртимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштирокини таъминлашда омммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли тобора ошиб бормоқда. Икки палатали асосда фаолият юритаётган парламентимиз мамлакатимизда кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган демократик янгиланишлар, либерал ислоҳотлар тарғиботчисига айланиб бораётгани оммавий ахборот воситалари зиммасига ҳам алоҳида масулият юклайди. Хусусан, юз бераётган чуқур ўзгаришлар, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча томонларини изчил ислоҳ этиш ва либераллаштириш, жамиятимизни демократик янгилаш ва модернизатсия қилиш жараёнларида қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг иштирокини кенг ёритишда парламент журналистикасини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида БМТ Тараққиёт дастурининг “Парламент ривожланишини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси ҳамкорлигида “Парламент журналистикасининг долзарб масалалари” мавзуида ўтказилган семинар-тренингда шулар хусусида сўз борди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, журналистика соҳасининг олим ва мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, қуйи палатанинг матбуот хизмати раҳбари О.Ўсаров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов томонидан оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларнинг эркин фаолият юритишини таъминлайдиган қонунчилик асосларини шакллантиришга қаратилаётган эътибор миллий парламентимиз фаолиятини ёритишда ҳам юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсиясида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш йўлида айни пайтдаги долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Анжуманда депутатларнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Парламент, унинг қўмиталари, партия фракциялари, депутатлик гуруҳлари мажлисларида, сайлов округларида депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларида оммавий ахборот воситалари ходимларининг иштирокини кенгайтириш борасида фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, парламент фаолиятини ёритувчи журналистлар тайёрлаётган материаллар сифатини ошириш, сайловчиларнинг депутатлар фаолиятидан хабардорлик даражасини юксалтиришда замонавий шакл ва усуллардан кенг фойдаланиш айни пайтдаги долзарб вазифалардан экани қайд этилди.

Семинар-тренингда депутатлар ва журналистлар парламент ва депутатлар фаолиятини янада самарали ёритишга қаратилган интерфаол машғулотларда иштирок этди.


Кўришлар сони: 585


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.01.2017
Ҳаракат стратегияси қизғин муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг ...

22.01.2017
Беш йиллик ҳаракат стратегияси бўйича таклифлар билдирилмоқда

Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

21.01.2017
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси...

Тадбирлар тақвими