Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди билан учрашув

2019 йил 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди билан учрашув ўтказди.

Мулоқот аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Дархан Сатибалдини яқиндагина юксак мартабага эришгани — мамлакатимизга элчи этиб тайинлангани билан самимий қутлаб, масъулиятли ва шарафли дипломатик миссияни амалга оширишида муваффақият тилади.

Учрашувда бугунги кунда Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кўламдор ислоҳотлар хусусида қисқача маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатлари яхши қўшничилик, мустаҳкам дўстлик ҳамда қардошлик ришталарига асосланган ҳолда ривожланиб келмоқда. Мамлакатларимиз ҳар томонлама ҳамкорликни фаол олиб боришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишончли ва самимий мулоқотлар изчилик касб этгани диққатга молик.

Ўзбекистон Қозоғистон билан барча соҳада тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатларга асосланган ҳолда ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келади. Бу жараёнда, табиийки, мамлакатларимизнинг парламентлараро ҳамкорлик алоқалари ҳам муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси вакиллари Қозоғистон Республикасига турли халқаро анжуманлар, семинар ва илмий форумларда иштирок этиш учун кўплаб маротаба ташриф буюрган. Ўз навбатида, Қозоғистон Республикасининг депутатлари ҳам кўп бор юртимизда бўлиб, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этган. Умуман, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Қозоғистон Республикаси парламенти вакиллари ўртасидаги ўзаро делегациялар ташрифлари, учрашувлар, дўстона ва самимий мулоқотлар Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг янги босқичида муҳим ўрин тутяпти. Икки давлат қонун чиқарувчи органларининг ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Учрашув чоғида элчига мамлакатимиз Олий Мажлис қуйи палатасининг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, қўмита ва фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ўз навбатида, Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди самимий суҳбат учун ташаккур изҳор қилар экан, конструктив ва амалий руҳдаги  мулоқотларни изчил давом эттириш, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бу борада ҳамкорликдаги тадбирларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди. 

Мулоқотда мамлакатларимиз ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини янги мазмун билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликдаги соҳалар кўламини янада кенгайтириш хусусида сўз юритилди.

Учрашувда, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Кўришлар сони: 207


Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2019
Молиявий режалаштиришдаги бюрократизм Давлат дастурини бажаришда тўсиқ бўлмоқда

– Давлат дастурининг амалиётга татбиқ этилишидаги молиявий муаммоларнинг ечимида бюрократизмнинг мавжудлигини...

23.05.2019
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

2019 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари 23 065,9 млрд. сўмни ташкил қилди ва ўтган ...

23.05.2019
Бюджет маблағлари сарфида хато ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларига барҳам берилмоғи лозим

Депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган 9 408,4 млрд. сўм мабла...

Тадбирлар тақвими