Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қонунчилик палатасида Эрон Ислом Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2019 йил 1 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Эрон олий диний раҳбарининг махсус вакили вазифасини бажарувчи, Ташқи алоқалар бўйича стратегик кенгаш раиси Камол Харрозий билан учрашув бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, кейинги йилларда Ўзбекистоннинг ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсати туфайли аввало, қўшни давлатлар қолаверса, бошқа хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда. Жануби-ғарбий Осиё мамлакатлари, хусусан Эрон Ислом Республикаси билан ҳам.

Қонунчилик палатасида ўтган учрашувда даставвал мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан давлат ҳокимияти тизимида парламент ва сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш мақсадида олиб борилаётган ишлар   хақида батафсил маълумот берилди.

Мулоқот чоғида томонларнинг эътибори мавжуд алоқаларни, жумладан парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига қаратилди.

Ўз сўзида Камол Харрозий Ўзбекистон раҳбарияти томонидан қисқа вақт ичида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни эътироф этди.

Суҳбат давомида шунингдек, туризм ва транспорт-коммуникация соҳалари юзасидан ҳамкорликни янада жадаллаштириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.


Кўришлар сони: 463


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими