Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ибрагим ЖУНУСОВ: “Муносабатларни ривожлантиришдан икки мамлакат манфаатдор”

2019 йил 30 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов билан Қирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ибрагим Жунусовнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Маълумки, Ўзбекистон ва Қирғизистонни анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат ришталари боғлаб туради. Кейинги йилларда икки давлат раҳбарларнинг сиёсий иродаси туфайли қардошлик муносабатлари янада кучайди. Савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб бормоқда.

Суҳбат аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Ибрагим Жунусовни Қирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлангани билан самимий табриклади.

Мулоқот чоғида элчига Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ҳудудлар ва умуман, мамлакат ривожланишида муҳим ўрин тутадиган давлат ва ҳудудий дастурлар хусусида сўзлаб берилди. Шунингдек, парламент қуйи палатаси фаолияти, қонунчилик тизимидаги янгиликларга тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги парламентлараро алоқалар жадал суръатларда кенгайиб бораётгани, келгусида икки мамлакат муносабатларини савдо-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий соҳаларга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши билан янада мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, Қирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ибрагим Жунусов давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш учун барча имкониятлар мавжудлиги, муносабатларни ривожлантиришдан икки мамлакат ҳам манфаатдор эканини таъкидлаб ўтди.

Учрашув якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери элчи Ибрагим Жуносовга икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада самарали давом эттиришдек масъулияти вазифа — дипломатик миссияси фаолиятига муваффақиятлар тилади.


Кўришлар сони: 220


Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.06.2019
Шифо – ўринлари қачон тартибга келади?

Тадбирда ушбу масалалар мисолар орқали таҳлил қилинди. Хусусан, Наманган шаҳридаги биргина 300 та...

17.06.2019
Ўзбекистон — Германия: парламентлараро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 17 июнь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ...

14.06.2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ...

Тадбирлар тақвими