Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон – Россия: парламентлараро алоқаларнинг муҳим босқичи

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳамкорлиги турли йўналишларни қамраб олган ҳолда жадал ривожланмоқда. Айниқса, икки мамлакат парламентлараро алоқаларининг мустаҳкамланиши муносабатлар доирасининг янада кенгайишида муҳим асослардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу 2019 йил 4 апрель куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раиси Леонид Калашников бошчилигидаги делегация аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам алоҳида таъкидланди.


Учрашув аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов меҳмонларга парламент қуйи палатаси фаолияти, қонунчилик соҳасидаги янгиликлар тўғрисида ахборот берди. Шу билан бирга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий дастурлар ҳамда улар бераётган самаралар хусусида сўз юритилди. Таъкидланганидек, юртимизда давлат қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, очиқ ва дўстона ташқи сиёсатни олиб боришнинг устувор йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотлар беш йиллик кенг қамровли Ҳаракатлар стратегиясининг асоси бўлиб хизмат қилмоқди.


Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раиси Леонид Калашников ўз навбатида, самимий учрашув учун миннатдорлик билдириб, Перзидент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо берди. Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда ишончли муҳитнинг яратилишга қаратилган парламентлараро алоқаларни янада яхшилаш, сиёсий мулоқотлар мунтазамлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шунингдек, томонлар парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар, ўзларини қизиқтирган ҳудудий ва халқаро аҳамиятга молик муҳим масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув доирасида икки томонлама келишувларнинг ижроси ҳам таҳлил қилинди ҳамда ҳамкорликнинг келгусидаги истиқболли йўналишлари аниқлаб олинди.


Кўришлар сони: 1596


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

18.06.2019
Сув объектларини бошқаришда он-лайн ахборот тизими кенг жорий этилади

Жорий йилнинг 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қў...

18.06.2019
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ахборот берди

2019 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

Тадбирлар тақвими