Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Халқаро фаолияти

Қонун ижодкорлик жараёни ва қонунчилик техникасининг долзарб масалалари

2011 йилнинг 17-18 февраль кунлари БМТТДнинг “Парламент ривожланишини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда тренинг бўлиб ўтди. Тренинг мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 27 январдаги ҳамда 2010 йил 12 ноябрдаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзуидаги маърузалари асосида ишлаб чиқилган эди.

Тадбирни ўтқазишдан кўзланган асосий мақсад қуйи палата депутатларининг қонун ижодкорлигига оид профессионал кўникмаларини оширишдан иборат бўлди. Тренинг замонавий интерфаол услублар, амалий вазифаларни бажариш, мунозарали масалаларни кичик гуруҳларда муҳокама қилиш асосида ўтказилди. Унда асосий эътибор қонун лойиҳаларини тайёрлашнинг ҳуқуқий асослари, уларни юридик-теҳник жиҳатдан расмийлаштириш масалаларига қаратилди.

Қайд этиш лозимки, қонун ижодкорлиги ҳар қандай бошқа жараён каби қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича махсус билим ва кўникмаларни талаб қилади. Шу билан бирга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самараси унинг мазмунан тушунарли бўлиши, уни тўғри ва бир хилда англаш мумкинлиги, юридик-техника қоидаларига мос бўлишига чамбарчас боғлиқдир.


Кўришлар сони: 478


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.01.2017
Ҳаракат стратегияси қизғин муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг ...

22.01.2017
Беш йиллик ҳаракат стратегияси бўйича таклифлар билдирилмоқда

Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

21.01.2017
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси...

Тадбирлар тақвими