Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Россия омбудсмани билан учрашди

2019 йил 16 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Татьяна Москалькова билан учрашди.

Томонлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ушбу йўналишда қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат аввалида россиялик меҳмонга “Инсон манфаатлари — ҳар нарсадан устун” тамойили асосида мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Қайд этилганидек, кейинги икки йил ичида Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятига инсон ҳуқуқлари давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканини, мамлакат раҳбариятида ушбу устуворликни амалга ошириш учун мустаҳкам сиёсий ирода мавжуд эканини кўрсата олди.

Мулоқотда таъкидланганидек, халқ билан бевосита мулоқот ўрнатишда муҳим омил бўлган Президент виртуал ва халқ қабулхоналарига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу механизм ишга туширилган вақтдан бери кўп минглаб одамларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси таъминланди, аҳоли билан қайта алоқа йўлга қўйилди. Бундан ташқари, одам савдоси, коррупцияга қарши кураш, қийноқларни, мажбурий, жумладан, болалар меҳнатига буткул чек қўйиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмокда. Суд-ҳуқуқ тизими, жиноят қонунчилигини либераллаштиришда босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилмокда. Мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат ва нодавлат институтлар фаолият кўрсатмокда. Улар орасида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бўлиб, эндиликда Президент ҳузурида бизнес омбудсман институти ҳам жорий этилди. Айни пайтда Болалар ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича вакил институтини жорий этиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда.

Меҳмонлар ўтган йили Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллиги тантаналари муносабати билан Самарқандда инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумининг ўтказилганига алоҳида эътибор қаратдилар.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимояси, унга риоя этиш ва рағбатлантириш масалаларида халқаро ҳамкорлик қилишга устуворликлардан бири сифатида қаралиши таъкидлаб ўтилди. Шу муносабат билан томонлар келажакда алоқаларни ривожлантириш имкониятлари, жумладан, меҳнат миграцияси ва шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалалари хусусида сўз юритдилар.

Конструктив ва амалий руҳда ўтган учрашуда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.


Кўришлар сони: 1397


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

18.06.2019
Сув объектларини бошқаришда он-лайн ахборот тизими кенг жорий этилади

Жорий йилнинг 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қў...

18.06.2019
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ахборот берди

2019 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

Тадбирлар тақвими