Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди

Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди

2010 йил 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Д.Тошмухамедова мамлакатимизга ташриф буюрган Швейцария Конфедерацияси Федерал йиғини Кантонлар кенгашининг ташқи сиёсат масалалари бўйича комиссия раиси Эжен Давид раҳбарлигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Швейцария ўртасидаги алоқалар кўплаб жабҳаларда, жумладан, парламентаризм соҳасида ҳам ривожланиб бораётгани таъкидланди. Делегация аъзоларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан мамлакатни ривожлантириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий асослар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Швейцария Конфедерацияси Парламенти делегацияси раҳбари Э.Давид Ўзбекистоннинг минтақада тутган ўрни, ташқи алоқалардаги фаол сиёсатини эътироф этиб, Ўзбекистон-Швейцария муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, ушбу учрашув икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид турли масалалар юзасидан фикр алмашиш учун қулай имконият эканини таъкидлади.

Мулоқот чоғида долзарб халқаро сиёсий ва минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинди. Яқинда бўлиб ўтган БМТ саммити мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги мамлакатимиз раҳбари маърузасида қайд этилган минтақа хавфсизлигига доир масалалар нафақат ушбу ҳудуддаги мамлакатларни балки дунёнинг бошқа давлатларини ҳам сергак бўлишга, ушбу жараёнларга бефарқ бўлмасликка ундайди.

Шунингдек томонлар Ўзбекистон ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантириб боришда Парламентлар томонидан қабул қилинган ҳуқуқий асослар муҳим ўрин тутаётганини қайд этдилар.

Учрашув сўнгида томонлар икки мамлакат парламентларининг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари хусусида келишиб олдилар.



Кўришлар сони: 6200


Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими