Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон-Германия: парламентлараро алоқалар янада мустаҳкамланади

2018 йилнинг 31 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Германия Бундестагининг Марказий Осиё бўйича парламент гуруҳи аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.  

Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси билан Германия Федератив Республикаси ўртасида парламентлараро алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Хусусан, бир қатор икки томонлама муҳим парламент ташрифлари амалга оширилди.

2016 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Германия Федератив Республикаси Бундестаги билан “Ўзбекистон-Германия” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига барча сиёсий партиялар фракциялари вакилларидан 6 нафар депутат киритилган. Айни пайтда мазкур гуруҳ ҳамкорлик бўйича самарали фаолият олиб бормоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Сарвар Отамуратов ва парламент қуйи палатаси депутатлари билан Германия Бундестаги делегацияси аъзолари ўртасида кечган мулоқотда даставвал меҳмонларга Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида қисқача маълумот берилди. Хусусан, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ўзаро манфаатли, амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларда олиб борилаётган ишларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

Суҳбат чоғида асосий эътибор икки давлат ўртасидаги парламент алоқаларининг бугунги ҳолати, уни янада мустаҳкамлаш мақсадида ҳали ишга солинмаган имкониятлардан самарали фойдаланиш каби масалаларга қаратилди.

Шунингдек, бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида иккала давлат парламентлари салоҳиятидан кенг фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.              

Ўз навбатида, делегация аъзолари Марказий Осиёда ўз ўрни ва мавқеига эга Ўзбекистон билан турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш Германия учун ҳар жиҳатдан манфаатли эканини, бунда айниқса иқтисодий шериклик ҳар иккала мамлакат учун бирдек фойдали эканини қайд этдилар.

Меҳмонлар ташриф доирасида Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги Германия инвестицияси иштирокида фаолият юритаётган бир қанча йирик саноат корхоналарида ҳам бўлганликлари, парламентдаги бугунги учрашув эса, алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишини таъкидладилар.

Конструктив ва дўстона руҳда кечган суҳбат якунида меҳмонлар парламент қуйи палатаси биноси мажлислар заллари билан танишиш имконига эга бўлдилар.


Кўришлар сони: 963


Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.01.2019
Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар ижроси — муҳокама марказида

Олий Мажлис қошида Давлат бюджети бошқармасининг ташкил қилиниши бюджет ижросини парламент томонидан...

18.01.2019
Қўмита табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланилиши юзасидан мониторинг ўтказди

2019 йил 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш...

18.01.2019
Парламент ҳузуридаги Давлат бюджети бошқармаси қандай бўлиши керак?

2019 йил 18 январь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси йиғилиши бўлиб...

Тадбирлар тақвими