Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Евросиё парламентлари спикерларининг III йиғилиши самарали кечди

Жорий йил 8-10 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Анталия шаҳрида Евросиё парламентлари спикерларининг III йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси қатнашди. Мазкур тадбир “Иқтисодий ҳамкорлик, атроф-муҳит ва Евросиёнинг барқарор ривожланиши” мавзусига бағишланди.

41 мамлакат делегацияси аъзолари иштирок этган мазкур йиғилиш қизғин учрашувлар ва самарали мулоқотларга бой бўлди.

Йиғилиш давомида Евросиё минтақасида ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қиладиган қонун асосларини яратиш бўйича кучларни бирлаштириш, жумладан логистика, божхона тартиблари, бизнесни юритишдаги тўсиқларни олиб ташлаш каби бошқа бир қатор соҳаларда ўзаро манфаатли шерикчиликни ривожлантириш орқали инклюзив ва барқарор ривожланишни таъминлаш масалалари муҳокама марказида бўлди.


Тадбир давомида мамлакатимиз делегацияси аъзолари бир қатор мамлакат парламент раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Мулоқотлар чоғида минтақа давлатлари қонун чиқарувчи органларининг ҳамкорлигини  кучайтириш, мамлакатлар ўртасида сиёсий ва савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболларига доир масалалар хусусида сўз юритилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги делегация аъзолари ташриф давомида Туркиядаги бир қатор давлат идоралари ва муассасаларида ҳам бўлди. Тегишли йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни йўлга қўйишга доир масалалар муҳокама этилди.     


Кўришлар сони: 640


Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.02.2019
Йўл ҳаракати хавфсизлиги депутатлик корпуси назоратида

Жорий йилнинг 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг...

22.02.2019
Кимларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади?

Қайд этилганидек, амалиётда ногирон фарзандни тарбиялаётган оналар иш стажига эга бўлолмаётгани ...

22.02.2019
Депутатлар қишлоқ хўжалигига киритилаётган сармоялар ҳолати билан қизиқди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси...

Тадбирлар тақвими