Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон-ЕИ: Ҳамкорлик йўналишлари тобора кенгаяди

Ўзбекистонда барча соҳаларда, хусусан, ташқи сиёсат йўналишида ҳам ўзаро манфаатга асосланган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугун жаҳон ҳамжамияти мамлакатимиз билан савдо-иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар жабҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта қизиқиш билдирмоқда.

2018 йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Европа парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси аъзолари билан кечган учрашувда ҳам мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш масалалари иштирокчилар эътиборида бўлди.

Учрашув чоғида меҳмонларга кейинги пайтларда юртимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида кенг миқёсли демократик ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бу жараёнда инсон манфаатларига устувор аҳамият қаратилаётгани алоҳида қайд этилди.

Мулоқотда Ўзбекистонда юритилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад давлат қурилишини такомиллаштириш, шу жумладан, парламент ҳамда сиёсий партиялар ролини мустаҳкамлаш, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, шунингдек, ўзаро манфатга асосланган, конструктив ташқи сиёсатни амалга оширишдан иборат экани айтиб ўтилди.

Суҳбат давомида Марказий Осиё минтақаси учун долзарб бўлган Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ экологик муаммолар ҳам эътибордан четда қолмади. Юқори мартабали меҳмонлар ушбу экологик фожиа оқибатларини камайтириш борасида Ўзбекистон томонидан бир қатор зарур амалий чоралар кўрилаётганини эътироф этдилар.

Европа парламенти аъзолари Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар ҳар иккала томон манфаатларига тўла мос келишини, уни янада ривожлантириш мақсадида эса, ҳали ишга солинмаган имкониятлардан фойдаланиш бирдек манфаат келтиришини таъкидладилар.

Бунда ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

Учрашув давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.


Кўришлар сони: 1529


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими