Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қалин ҳамкорлик, муштарак мақсад рўёби

Айни пайтда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда. Икки мамлакат делегацияларининг ташрифлари бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.  

Жорий йилнинг 5 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қуйи палата Спикери Нурдинжон Исмоилов билан Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж бошчилигидаги делегация аъзолари ўртасида кечган учрашувда ўзаро алоқаларнинг истиқболлари, хусусан, парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш орқали икки давлат ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлди.

Даставвал меҳмонларга мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси асосида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан атрофлича маълумот берилди. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, хавфсизлик ва миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ўзаро манфаатли, амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларда амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.            

Шунингдек, делегация аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти ва тузилиши, депутатлик бирлашмалари, қўмиталар, комиссиялар ва хорижий парламентлар билан ҳамкорлик қилиш доирасида ташкил этилган дўстлик гуруҳлари, қонунчилик тизимидаги янгиликлардан хабардор қилинди.  

Учрашув чоғида томонлар парламентлараро алоқалар барқарор ривожланиб бораётгани, айни пайтда бу борада икки мамлакат салоҳияти даражасида янги босқичга олиб чиқиш учун ҳали ишга солинмаган имкониятлар мавжуд эканини қайд этдилар.  

Ўз навбатида, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж самимий қабул учун ўз миннатдорлигини билдирар экан, парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, доимий равишда мулоқот олиб бориш муҳимлиги, бу бошқа йўналишлардаги ҳамкорликнинг ривожланишига асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлади. Шунингдек, юқори мартабали меҳмон икки мамлакатнинг глобал ва минтақавий масалалар юзасидан қарашлари ўхшашлигини билдириб, давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий гуманитар муносабатларни ривожлантириш муштарак мақсад эканини алоҳида қайд этди.

Учрашувда икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга доир бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.


Кўришлар сони: 948


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.10.2018
Ангорликларни қийнаб келаётган муаммолар туман сессиясида муҳокама этилди

Ўтган қисқа вақт мобайнида Президентимизнинг мазкур топшириғини тўла-тўкис бажариш мақсадида воҳада...

12.10.2018
Ўзбекистон – БМТ: тинчлик ва барқарорлик сари ҳамкорлик

Хавфсизликнинг замонавий таҳдидларига қарши кураш, оммавий қирғин қуролларини тарқалишининг олдини...

11.10.2018
Евросиё парламентлари спикерларининг III йиғилиши самарали кечди

Жорий йил 8-10 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Анталия шаҳрида Евросиё парламентлари спикерларининг...

Тадбирлар тақвими