Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон ва Британия парламентлари — ҳамкорликнинг янги босқичи

Ўзбекистон ва Британия парламентлари — ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон ва Британия парламентлари — ҳамкорликнинг янги босқичи

Юртимизга ташриф буюрган Буюк Британия Парламентининг «Британия — Ўзбекистон» Умумпартиявий гуруҳи делегацияси аъзолари, гуруҳ раҳбари лорд Жон Вейверли бошчилигида 2010 йил 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Дилором Тошмуҳамедова ва мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар раҳбарлари билан мулоқотда бўлдилар.

Томонлар куннинг биринчи ярмида Олий Мажлис Сенатида Британия Парламенти билан ҳамкорлик бўйича имзоланган Буюк Британия Парламентининг «Британия — Ўзбекистон» Умумпартиявий гуруҳи ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси гуруҳи ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув Меморандумининг аҳамияти, истиқболда амалга оширилиши кўзда тутилаётган фаолият йўналишларига атрофлича тўхталиб ўтдилар. Ҳамкорликдаги фаолиятни мувофиқлаштириб бориш мақсадида махсус сайт ташкил этиш юзасидан таклиф билдирдилар.

Шунингдек, мулоқот чоғида делегация аъзоларига Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи олий органи, миллий парламентнинг шаклланиш босқичлари, хусусан профессионал асосда иш олиб бораётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти ҳамда мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг фуқаролик жамиятини шакллантириш, жамиятни демократлаштиришдаги иштироки хусусида сўзлаб берилди. Меҳмонлар Ўзбекистонда сиёсий партиялар фаолияти билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.


Кўришлар сони: 4683


Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.07.2019
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди

2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат...

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

Тадбирлар тақвими