Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон – Литва: фаол ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон – Литва: фаол ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда Ўзбекистон – Литва: фаол ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Жорий йилнинг 8 май куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Литва Республикаси Ташқи ишлар вазири Линас Линкявичус бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Айни пайтда Ўзбекистон – Литва ўртасида 30 дан ортиқ шартномавий-ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланган бўлиб, улар икки мамлакат алоқаларининг фаол кенгайишига хизмат қилмоқда.

Учрашув чоғида меҳмонларга Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан маълумот берилди. Хусусан, меҳмонлар давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларда олиб борилаётган ишлар хусусида сўзлаб берилди.


Шу билан бирга, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти ва тузилиши, амалдаги сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати, Қўмиталар, Комиссиялар ва ҳорижий парламентлар билан ҳамкорлик қилиш доирасида ташкил этилган дўстлик гуруҳлари, қонунчилик тизимидаги янгиликлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолиятига тўхталиб ўтилди.

Суҳбат давомида келгусида икки мамлакат парламентлари ҳамкорлиги бўйича гуруҳлар фаолиятини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилиб, мазкур делегация таркибида иштирок этаётган Литва Республикаси Сейми аъзоси, Ўзбекистон Республикаси билан парламентлараро алоқалар гуруҳи раиси Валериюс Симуликнинг келгусидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришдаги ўрни муҳимлиги қайд этиб ўтилди.

Ўз навбатида, Линас Линкявичус Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрнини, мамлакат ҳар томонлама ривожланиш учун фаол ҳаракат қилаётгани ва бу жаҳон ҳамжамиятида ижобий фикрларнинг шаклланишига сабаб бўлаётганлигини алоҳида эътироф этди.

 Шу билан бирга, Литва Республикаси Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон ва Литванинг асосий глобал ва минтақавий муаммолар юзасидан  қарашлари ўхшашлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий, маданий гуманитар ҳамда парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш учун ҳали ишга солинмаган икониятлар мавжуд экинини қайд этди.  

Конструктив ва дўстона руҳда бўлиб ўтган сухбат якунида меҳмонларга парламент қуйи палатаси мажлислар заллари билан танишиш имкони яратилди. 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати


Кўришлар сони: 1271


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.08.2018
НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 8 августда қабул...

15.08.2018
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

Қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясининг тизимли амалга оширилиши юртимиз иқтисодиётида таркибий...

15.08.2018
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг ижросини қандай баҳолади?

2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида кўчмас мулк объектларини ва ер майдонларини ялпи хатловд...

Тадбирлар тақвими