Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Германиялик сиёсатчилар билан ўзаро мулоқот

Германиялик сиёсатчилар билан ўзаро мулоқот Германиялик сиёсатчилар билан ўзаро мулоқот

Жорий йилнинг 20 апрель куни Қонунчилик палатасида Германиянинг Баден Вютемберг ва Биберах шаҳридан келган, собиқ Европарламент депутати, айни пайтда Биберах маҳаллий кенгаши депутати Элизабет Йегле бошчилигидаги маҳаллий сиёсатчи ва депутатлардан иборат делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда меҳмонларга Олий Мажлис фаолиятини  таништириш билан бирга, юртимиздаги ҳозирги жараён ва ўзгаришлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 7 февралда  қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Меҳмонлар мазкур ташриф давомида юртмизда юз бераётган ижобий ўзгаришлар динамикаси ҳақида тўхталиб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётган ислоҳотлар ва саъй-ҳаракатлар ҳозирданоқ ўз амалий натижасини бераётганлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилганликларини алоҳида таъкидлаб, бу ўзгаришлар пировард натижада халқ манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганини қайд этдилар.

Жумладан, Элизабет Йегле хоним куни-кеча Бухоро вилоятига ташрифи давомида у ерда аҳоли билан, хусусан, маҳаллий тадбиркорлар ва фермерлар билан учрашганлигини, Ўзбекистонда аҳоли бандлигини ошириш; фуқароларнинг саломатлигини сақлаш; йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда инфратузилмани ривожлантириш ва модернизациялаш йўналишларида қатор ижобий жараёнларнинг гувоҳи бўлганлигини мамнуният билан гапириб берди.

Учрашувда меҳмонлар жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, умумий ўрта таълим, ўрта махсус таълимнинг сифатини ошириш билан боғлиқ қатор таклифларини билдирдилар.

Мулоқотларда Ўзбекистон-Германия ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётганлиги, бироқ икки мамлакат ўртасида ҳали ишга солинмаган имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Айниқса, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, ахборот-коммуникация технологиялари, транспорт ва логистика, атроф-муҳит, туризм, коммунал хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларида германиялик шериклар билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш мумкин. 

Кўришлар сони: 3815


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

Тадбирлар тақвими