Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон-Латвия: парламентлараро алоқалар истиқболи

Ўзбекистон-Латвия: парламентлараро алоқалар истиқболи Ўзбекистон-Латвия: парламентлараро алоқалар истиқболи

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Латвия ҳамкорлиги барча йўналишларда ривожланиб бормоқда. Икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро алоқалар Ўзбекистон-Латвия муносабатларини кенгайтиришнинг муҳим омилларидан бири сифатида хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг 17 апрель куни парламент қуйи палатасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Латвия Республикаси Сейми раиси Инара Мурниеце бошчилигидаги парламент делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида меҳмонларга Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, шунингдек, бутун мамлакатни ривожлантиришга қаратилган муҳим давлат ва маҳаллий дастурлар ҳақида маълумотлар берилди.


Бундан ташқари Парламент Қонунчилик палатаси, унинг тузилиши, унда фаолият юритаётган сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати, қўмиталар ва чет эл парламентлари билан ҳамкорлик бўйича тузилган парламентлараро гуруҳлар хусусида сўзлаб берилди. Шу билан бирга икки мамлакат парламентлари ҳамкорлик гуруҳларининг фаолиятини такомиллаштиришга эътибор қаратилди.

Шу билар бир қаторда муҳокамаларда иккала томон учун муҳим аҳамиятга эга бўлган хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришда ўзаро тажиба алмашиш, шунингдек, савдо-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Ўз навбатида Латвия Сейми раиси сўнгги вақтларда икки мамлакат олий вакиллик органлари ўртасида муносабатларнинг фаоллашгани кузатилаётганини таъкидлаб ўтди. И. Мурниеце қисқа давр ичида Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан қизиқиш билдириб, ўзбек-латвия ҳамкорлиги сиёсий, шунингдек, парламентлараро йўналишлари янги босқичда ривожланаётганлигини алоҳида қайд этди. Шу қаторда, меҳмон Ўзбекистон парламенти яхши тажрибани мужассамлаштиргани ва шу ўринда қонун ижодкорлиги фаолиятидаги истиқболли жиҳатларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди. Латвия Сейми раиси мамлакатда туризмни ривожлантириш дастурини юқори баҳолади. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Латвиянинг йирик савдо ҳамкори экани, транспорт логистикаси ва икки томонлама авиаташувларни ривожлантиришда ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.


Суҳбат давомида ўзаро фикр алмишиниб, яқин истиқболдаги икки томонлама ҳамкорликнинг асослари белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати


Кўришлар сони: 3586


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими