Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламентлараро алоқалар мустаҳкамланмоқда

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Қуйи палатада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Н. Исмоиловнинг Россия Федерал йиғини Федерация Кенгаши раиси ўринбосари И. Умаханов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери меҳмонларга мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан маълумот берди.

Жумладан, таъкидланидек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар Стратегиясига мувофиқ ҳозирда мамлакатни жадал ривожлантиришига қаратилган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаб ўтилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бир неча маротаба Россия Федерациясида турли халқаро семинарлар, илмий форумлар ва консультатив характердаги мажлисларда иштирок этишган.

Учрашувда шунингдек, қонунчилик тизимидаги янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Ўз навбатида Федерация Кенгаши раиси ўринбосари И. Умаханов бошқа йўналишларда ҳам икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда ишончли муҳитнинг яратилишга қаратилган парламентлараро алоқаларни ва сиёсий мулоқотлар мунтазамлигини сақлаш муҳим эканини қайд этди.

Мулоқотлар давомида томонлар келгусида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни такомиллаштириш ҳамда кенгайтиришга қаратилган масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.




Кўришлар сони: 3057


Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2018
Депутатлар аҳолининг соғлом овқатланиши масаласини таҳлилий ўрганмоқда

Мазкур деҳқон бозори ҳудудида жойлашган баъзи умумий овқатланиш шохобчаларида соғлом овқатланишни ...

16.08.2018
НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 8 августда қабул...

15.08.2018
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

Қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясининг тизимли амалга оширилиши юртимиз иқтисодиётида таркибий...

Тадбирлар тақвими