Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламентлараро алоқалар кенгаймоқда

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саудия Арабистон-Ўзбекистон парламентлараро дўстлик Қўмитаси раиси ўринбосари Аҳмад бин Муҳаммад ал-Ҳомидий билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда меҳмонларга юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан маълумотлар берилди. Жумладан, бугунги кунда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланишини кучайтиришга йўналтирилган муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётганлигини таъкидланди.

Ушбу ҳужжатда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар алоҳида белгиланган. Шунга кўра, бугунги ташриф ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни, шу жумладан, парламентлараро алоқаларни ривожлантиришдан ҳар иккала тарафнинг манфаатдор эканлигининг ёрқин исботидир.

Шунингдек, ташриф чоғида меҳмонларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тузилиши, ундаги сиёсий партиялар
ва Ўзбекистон экологик ҳаракати, Қўмиталар ва хорижий парламентлар билан ҳамкорлик қилиш доирасида ташкил этилган дўстлик гуруҳлари тўғрисида маълумот берилди.

Саудия Арабистон-Ўзбекистон парламентлараро дўстлик Қўмитаси раиси ўринбосари Аҳмад бин Муҳаммад ал-Ҳомидий, самимий қабул учун ўз миннатдорлигини билдириб, мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий соҳаларда икки тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини билдирди.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар келгусидаги парламентлараро алоқаларни мустахкамлашга қаратилган масалаларни муҳокама қилдилар.


Кўришлар сони: 4988


Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2018
Суғориш иншоотлари таъмирланадиган бўлди

Вилоятда шу кеча кундузда 20339 та фермер хўжаликлари фаолият олиб бормоқда. Шуларнинг 8058 таси ғў...

22.06.2018
Фракция раҳбари фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишди

Бугун Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзМТДП фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов "Ғўзада кафолатли...

22.06.2018
Сувни тежовчи замонавий технологиялар амалиётга кенг жорий қилинмоқда

Аввал хабар қилинганидек, жойларда парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан қишлоқ хўжалигида ...

Тадбирлар тақвими