Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Диний бағрикенглик ва виджон эркинлиги масалалари йўлидаги ҳамкорлик

Шу кунларда мамлакатимизда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Ахмед Шахид бошчилигидаги делегация меҳмон бўлиб турибди. Ташриф чоғида А.Шахид бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ташриф буюрди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов мартабали меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, унинг бугунги кунда дунёда содир бўлаётган вазиятларни холис баҳолаб келаётган таниқли сиёсатшунос ва инсон ҳуқуқлари бўйича тажрибали мутахассис сифатида олиб бораётган ишларига юксак баҳо берди. Таъкидландики, мамлакатимизда миллатлараро диний бағрикенглик ва виждон эркинлиги масалалари давлат сиёсати даражасида баҳоланади. Хусусан, 1998 йил 1 майда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун диний ташкилотлар билан муносабатларни тартибга солишда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда 16 та диний конфессияга мансуб 2424 диний ташкилот эркин фаолият юритмоқда. Улардан 2068 таси мусулмон ташкилотлари бўлиб, диний ташкилотлар умумий сонининг 92 фоизини ташкил этади.

Меҳмонларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тузилиши, ундаги сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик харакати, Қўмиталар ва хорижий парламентлар билан хамкорлик қилиш доирасида ташкил этилган дўстлик гуруҳлари тўғрисида маълумот берилди. Таъкидланганидек, Қонунчилик палатасининг фаолияти доимий равишда такомиллаштирилмоқда. Жумладан, жорий йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари ва Сенат аъзолари сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш ва жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш мақсадида ҳар ойда мамлакатимизнинг барча вилоятларига чиқишлари амалиётга тадбиқ этилди. Бундай тажриба фуқаролар билан бевосита мулоқотни кучайтирилишига, пировардида қонун ижодкорлиги жараёнининг самарадорлиги ошишига ва қабул қилинаётган қонунлар сифатини тубдан яхшилашга хизмат қилади.

Ўз навбатида мартабали меҳмон Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида "Маърифат ва диний бағрикенглик" деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билан чиққанлигини ва ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилгани билан аҳамиятли эканлигини юксак эътироф этди.

Учрашув якунида инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш борасида икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, мазкур ташрифлар эса диний бағрикенглик ва виждон эркинлиги соҳасидаги муносабатларини янада юқори босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди.


Кўришлар сони: 14330


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими