Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қозоғистон парламенти аъзолари билан учрашув

Қозоғистон парламенти аъзолари билан учрашув Қозоғистон парламенти аъзолари билан учрашув

2017 йилнинг 26 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Сенати раиси К.Токаев бошчилигидаги парламент делегацияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлди.

Қозоғистон парламенти вакиллари билан бўлган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Таъкидланганидек, бугунги кунда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор ҳудудий ва давлат дастурлари амалиётга изчил татбиқ этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу йўналишда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, йил бошидан бўён Ҳаракатлар стратегиясини амалиётга татбиқ этиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 450 та қарор ва 180 та фармонлари ҳамда 20 дан ортиқ қонунлари қабул қилинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери бу соҳада яна кўп ишлар қилиниши лозимлигини таъкидлади. Шу боис мазкур жараёнда халқаро тажрибани ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга. Бунинг учун парламентлараро алоқаларни, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёв томонидан ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши сифатида белгиланган Марказий Осиё мамлакатлари билан мустаҳкамлаш зарур.


Учрашувда Қозоғистон Республикаси Сенати раиси самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, сўнгги пайтларда икки мамлакатнинг олий вакиллик органлари ўртасидаги алоқалар фаол ривожланаётганини алоҳида таъкидлади. 2016 йилдан ҳозирги вақтгача Қонунчилик палатаси депутатлари 7 марта турли тадбирларда иштирок этиш учун Қозоғистон Республикасига ташриф буюришди. Бу эса парламентлараро алоқаларнинг юқори босқичга чиқаётганлигидан далолат беради. Қозоғистон парламенти аъзолари ҳам бир неча бор Ўзбекистонга ташриф буюришган. Ўзаро ташрифлар, турли тадбирлардаги иштироклар икки мамлакат парламенти аъзолари ўртасидаги яқин алоқаларни мустаҳкамлаш имконини берди, – деди К.Токаев.

Учрашув давомида томонлар парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга доир масалаларни муҳокама қилдилар.

Учрашув конструктив руҳда ўтди. 


Кўришлар сони: 7835


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2018
Қонунларга киритилаётган ўзгартишлар фуқароларнинг манфаатини ёқлашга, фаоллигини оширишга қаратилди

Киритилаётган ўзгартишларга кўра,  турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси,...

21.09.2018
Энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи муҳокама марказида

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда муҳандислик коммуникацияларнинг эскириши ва қониқарсиз...

21.09.2018
Илм-фан иқтисодиёт реал секторига наф беряптими?

Ахборотларда қайд этилишича, инновациявий ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш ...

Тадбирлар тақвими