Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси раиси ўринбосари, Бош котиби билан учрашув

Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси раиси ўринбосари ва Бош котиби Ван Чэн билан учрашув бўлиб ўтди.

 2017 йил 2 январь куни Ўзбекистон билан Хитой Халқ Республикаси алоқаларида муҳим сана, яъни дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлди.  Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил Хитой Халқ Республикасига амалга оширган давлат ташрифи чуқур рамзий маънога эга бўлиб, бу Ўзбекистон ва Хитой муносабатларининг сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси раиси билан учрашуви шундан далолат бердики, Хитой билан ўрнатилган алоқалар парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш орқали ҳам қўллаб-қувватланади.

Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси раиси ўринбосари, Бош котиби Ван Чэн бошчилигидаги делегациянинг жорий йил 18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташрифи учрашувлар чоғида эришилган келишувларнинг биринчи амалий натижаси бўлди.


Юксак мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов қабул қилди. У иккала мамлакат ўртасида парламентлараро алоқалар, дипломатик муносабатлар ўрнатилган пайтдан бошланганлигини таъкидлади. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Хитойдан ўнлаб делегациялар ташриф буюрди. Ўзбекистон парламентининг кўплаб вакиллари ҳам жавоб ташрифи билан Хитойда бўлдилар. Мунтазам ўтказилаётган учрашувлар иккала мамлакатнинг олий давлат вакиллик органлари фаолияти билан танишиш, амалий алоқалар ўрнатиш имконини берди. Бугунги талабларни ҳисобга олган ҳолда қонун ижодкорлиги, ахборот-таҳлилий фаолият соҳасида тажриба алмашиш, Ўзбекистон ва Хитой экспертлари иштирокида халқаро тадбирлар ўтказиш парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳисобланади. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг  Халқ вакиллари  Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси билан ҳамкорлик бўйича яқинда ташкил этилган Парламентлараро гуруҳнинг фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Бу гуруҳнинг самарали ишлашини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.


Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси раиси ўринбосари ва Бош котиби Ван Чэн Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги самимий қабул ва Хитой делегациясининг учрашувини юқори даражада ташкил этилгани учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифига юқори баҳо бериб, унинг муваффақиятли ўтганини таъкидлаб ўтди. Алоҳида қайд этилдики, парламентлараро алоқаларни ривожлантиришда Хитой ва Ўзбекистон ўртасида эришилган келишувларни ўз вақтида ҳуқуқий жиҳатдан  таъминлаб бориш муҳим ўрин тутиши лозим. Ўзбекистондаги ислоҳотлар Ҳаркатлар стратегияси асосида олиб борилмоқда. Хитойда ҳам шу каби дастур амалга оширилмоқда. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Хитой ҳамда Ўзбекистон дастурида ҳам қонун устуворлиги  муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Шу нуқтаи назардан мамлакатларимиз парламентлари аъзолари ўртасида тажриба алмашиш долзарб аҳамият касб этади.

 Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон-Хитой парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга тааллуқли бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

 Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати


Кўришлар сони: 3249


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими