Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

АҚШ Миллий демократия институтининг Евроосиё бўйича минтақавий директори билан учрашув

2015 йил 18 февраль куни АҚШ Миллий демократия институтининг Евроосиё бўйича минтақавий директори Лора Жуит Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси У.Муҳаммадиев билан учрашди.

Учрашувни ўтказишдан мақсад Миллий демократия институтининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга самарали кўмаклашиш борасидаги имкониятларини ўрганишдан иборат бўлди.

Томонлар парламент назорати соҳасида тажриба алмашиш механизмлари, қонун ижодкорлиги борасидаги тажриба ва қонунларни ижрочиларга самарали етказиш, шунингдек, Олий Мажлиснинг давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш жараёнидаги ўрнини муҳокама қилдилар.

Кўришлар сони: 4602


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими