Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Латвия делегациясининг учрашуви

Мамлакатимизга ташриф буюрган Латвия Республикаси Сеймининг ташқи ишлар қўмитаси раиси Оярс Эрикс Калниньш 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Латвия ўртасидаги алоқалар кўплаб йўналишларда ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Музокара давомида меҳмонларга Ўзбекистоннинг икки палатали парламенти фаолияти тўғрисида сўзлаб берилди. Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва босқичма-босқич амалга оширилаётган тараққиётнинг “ўзбек модели” барқарор ривожланишга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

– Латвия Ўзбекистон билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда, – дейди Оярс Эрикс Калниныш – Мамлакатингизда қонун ижодкорлиги соҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар юксак самаралар бераётганининг гувоҳи бўлдик. Учрашувда икки мамлакат олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликка доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. 


Кўришлар сони: 7217


Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими