Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қонунчилик палатасида учрашув

Мамлакатимизга ташриф буюрган Литва Сейми раисининг биринчи ўринбосари Видас Гядвилас раҳбарлигидаги делегация аъзолари 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Дилором Тошмуҳамедова билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Литва ўртасидаги алоқалар кўплаб йўналишларда ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Музокара давомида меҳмонларга Ўзбекистоннинг икки палатали парламенти фаолияти тўғрисида сўзлаб берилди. Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва босқичма-босқич амалга оширилаётган тараққиётнинг “ўзбек модели” барқарор ривожланишга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

– Литва Ўзбекистон билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда, – деди Видас Гядвилас. – Мамлакатингизда қонун ижодкорлиги соҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар юксак самаралар бераётганининг гувоҳи бўлдик. Делегациямиз таркибида бизнес, таълим, транспорт ва логистика каби соҳалар вакиллари бор. Мақсадимиз – ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни янада кенгайтириш.

Учрашувда икки мамлакат олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликка доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.


Кўришлар сони: 7737


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ...

16.11.2019
2020 йил Давлат бюджети муҳокамаси қандай ўтди?

Бугунги кунда ушбу савол ўта долзарб бўлиб турибди. Чунки, жорий йилнинг ниҳояланишига ҳам бир ойдан...

Тадбирлар тақвими