Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Бола ҳуқуқлари таъминланмоқда

Мамлакатимизга ташриф буюрган бола ҳуқуқлари бўйича халқаро эксперт Ренате Винтер (Австрия) 9 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашди.

Мулоқот чоғида Президент Ислом Каримов раҳнамолигида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, таълим тизимини ривожлантириш, болалар спортини оммалаштириш борасида улкан ишлар амалга оширилгани алоҳида таъкидланди. Замонавий тиббий марказлар, таълим муассасалари, спорт иншоотлари ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида экани кафолатланган. Мамлакатимизда БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси талаблари, Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган мақсад ва вазифалар ҳаётга изчил жорий этилмоқда. Соғлом бола йилида бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

Учрашувда меҳмонга Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларига оид қонунчилик доимий такомиллаштириб борилаётгани, қонун ижроси назорати йўлга қўйилгани, баркамол авлодни вояга етказиш сиёсатининг изчил давом эттирилаётгани ҳақида маълумот берилди.

– Ўзбекистонда БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси ҳаётга тўла татбиқ этилганига гувоҳ бўлдик, – деди Ренате Винтер. – Болаларни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар самарасида уларнинг барча ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланмоқда.


Кўришлар сони: 6835


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими