Cайт ранги: A A


Ёшларга оид тадбирлар

Ёшлар масаласига бағишланди

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасида Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 20 мартда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақидаги фармойиши ижроси юзасидан “Ёшлар ва қонун” мавзусида анжуман ўтказилди.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мутасаддилари, ҳуқуқшунослар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда мамлакатимизда жамиятнинг бугуни ва келажаги бўлган ёшларга ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги таъкидланди. Уларнинг билим олиш, иш билан бандлиги ва бошқа масалалардаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доимий эътибор қаратилмоқда. Бу борада адлия идоралари ҳам фаол иштирок этмоқда. Фуқаролар, жумладан, ёшларнинг вилоят адлия бошқармаси сайти орқали ошкора мулоқот қилиш, таълим масалаларида тўғридан тўғри мурожаат қилиш амалиёти йўлга қўйилган.

Боланинг умумтаълим мактабида, кейин касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейда мажбурий таълим олиши давлат таълим сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир. Умумий ўрта ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида бепул таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.

Анжуманда мамлакатимизда 12 йиллик мажбурий таълим тамойилининг ҳуқуқий асосларини ташкил этиш мақсадида зарур қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база шакллантирилгани аниқ мисоллар орқали тушунтириб берилди. 2013-2014 ўқув йилида вилоятдаги умумтаълим мактаблари 9-синфини битирган 30 минг 214 нафар ўғил-қизнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш муҳим вазифа эканлиги таъкидланди.

Адлия, прокуратура, ички ишлар идораларининг турли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан вояга етмаган болалар ўртасида аниқ мақсадга қаратилган тизимли иш юритиши улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятлар сони сезиларли даражада камайишини таъминлагани алоҳида қайд этилди. Бу борадаги ишларни изчил ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.


Манбаа: www.uza.uz

Кўришлар сони: 4242

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими