Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Ёшларга оид тадбирлар

Мафкуравий иммунитетни шакллантиришга эътибор қаратилди

2013 йил 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Республика Маънавият тарғибот маркази, Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳамкорлигида “Глобаллашув жараёнлари, маънавий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш масалалари”мавзуида давра суҳбатибўлиб ўтди.

Давра суҳбатининг асосий мақсади мамлакат хавфсизлиги ва жамиятда барқарорликни янада мустаҳкамлаш, глобаллашув жараёнларида, фуқароларни турли маънавий таҳдидларидан ҳимоя қилиш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, бу соҳада маҳаллий ҳокимият ва кенг жамоатчиликнинг ролини ошириш каби масалаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар, айниқса, мафкуравий таҳдидга йўналтирилган ахборот хуружларининг ёлғон ахборот тарқатиш, ижтимоий онгни манипуляция қилиш, миллий-маънавий қадриятларни емириш, менталитетга мутлақо ёт бўлган бегона қадриятларни тарғиб этиш, халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартириш, кибертерроризм каби турлари кенг тарқалиб бораётганлигига эътиборни қаратдилар.

Давра суҳбати давомида носоғлом ахборот оқимларидан ёшларни ҳимоялаш учун халқаро миқёсдаги ҳуқуқий механизмлар мавжудлигига ҳам эътибор қаратилди. Кибер жиноятлар тўғрисидаги Конвенция, Вояга етмаганлар учун хавфсиз Интернет ва он-лайн ресурсларни жорий қилиш тўғрисидаги Европа Иттифоқи Парламент ассамблеясининг тавсиялари, миллий қонунчилигимиздаги, жумладан, «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида«ги, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларда порнография, шафқатсизлик ва зўравонликни намойиш этувчи, инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, болаларга зарарли таъсир кўрсатувчи ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлувчи адабиётларни тарқатиш ҳамда фильмларни намойиш этиш тақиқланиши белгилаб қўйилганлиги таъкидланди.

Давра суҳбатида «Дунёнинг мафкуравий манзараси ва бузғунчи ғояларга қарши курашда ижтимоий ҳамкорлик» “Мафкуравий иммунитетни шакллантиришда маънавиятнинг ўрни” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Давра суҳбати иштирокчиларининг фикрича жамиятда тинчлик ва барқарорликни издан чиқаришга, ўзаро адоват ва тўқнашувларга сабаб бўладиган бундай хатарларнинг олдини олишнинг йўли- ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, оқни қорадан, дўстни душмандан ажратишга қодир бўлган, бизнинг қандай бой тарих ва меросга эга эканимизни англаб яшайдиган, имон-эътиқодли, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбия топган инсонлар этиб вояга етказишдир.

Мунозараларга бой тарзда ўтган давра суҳбатида Ўзбекистонда мафкуравий ва маънавий хуружларга қарши кураш борасида ўзига хос тажриба тўплангани алоҳида эътироф этилди. Бу борада мамлакатимизда ишлаб чиқилган ва босқичма-босқич ҳаётга жорий қилиниб, ўзининг юксак ижобий самарасини кўрсатаётган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” муҳим аҳамият касб этгани алоҳида таъкидланди.

Давра суҳбати иштирокчилари фуқароларнинг билими ва тафаккурини янада ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ишларини изчил давом эттириб бораверсак, ҳеч қандай таҳдидлар бизга хавф сололмайди, деган якдил фикрни изҳор этдилар.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент ирригация ва мелиорация институти профессор-ўқитувчилари, талабалари,Тошкет шаҳридаги олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбати якунида муҳокама этилган масалалар, билдирилган фикрлар ва таклифлар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Кўришлар сони: 1687

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.04.2017
Парвоз учун жавоб беришга тўғри келади

– Маълумки, охирги вақтларда учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни қўллаш билан боғлиқ ҳаво ҳудудидан...

21.04.2017
Маҳаллий Кенгашлар фаолияти ҳамда ваколатини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ...

20.04.2017
Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни...

Тадбирлар тақвими