Cайт ранги: A A


Ёшларга оид тадбирлар

Ёшлар парламент фаолияти билан танишди

Ёшлар парламент фаолияти билан танишди Ёшлар парламент фаолияти билан танишди Ёшлар парламент фаолияти билан танишди Ёшлар парламент фаолияти билан танишди Ёшлар парламент фаолияти билан танишди Ёшлар парламент фаолияти билан танишди

2013 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Жамиятни янгилаш ва мамлакатни модернизация қилиш жараёнида парламент ислоҳотларининг моҳияти” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилди. Давра суҳбатида партия фракцияси аъзолари, “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши марказий аппаратининг ходимлари, А.Навоий номидаги Самарқанд давлат университети масъул ходимлари ва талабалари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган мақсадмамлакатни модернизация қилиш ва жамиятни янгилаш жараёнида амалга оширилаётган парламент ислоҳотларининг мақсади ва мазмун-моҳияти билан Самарқанд давлат университети масъул ходимлари ва талабаларини таништириш, улар билан депутатлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот уюштиришдан иборатдир.

Таъкидлаш жоизки, ислоҳотларнинг “ўзбек модели” доирасида мамлакат тараққиётининг ҳозирги босқичида демократияни ривожлантиришнинг стратегик мақсади – Ўзбекистонда қудратли фуқаролик жамиятини яратиш ва шакллантиришни амалга ошириш учун тегишли чора -тадбирлар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Иштирокчилар томонидан 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган Парламент палаталарининг қўшма йиғилишида Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да бир қатор қонунчилик ташаббуслари илгари сурилганлиги белгилаб берилган. Буларнинг барчаси давлат ҳокимияти тармоқларини, хусусан парламентни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, шунингдек, сиёсий партияларнинг ролини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, мамлакатдаги сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, шунингдек, демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштиришга йўналтирилганлиги эътироф этилди.

Ўзбекистоннинг сиёсий янгиланиши ва жамият ислоҳ қилинишининг ҳозирги босқичида фуқароларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллиги, аҳолининг иродаси ва фикрларини ифодалаши анча ортганлиги таъкидланди.

Мустақиллик йилларида тўпланган парламент фаолияти тажрибаси ҳамда ҳалқимизнинг менталитетига хос маънавий қадриятлар асосида ривожланган демократик мамлакатлар амалиётини эътиборга олган ҳолда парламент палаталарини шакллантириш тартиби, уларнинг тузилмаси ва ваколатлари, қўмиталар ва комиссияларни, палаталарнинг ва бошқа органларининг ташкилий механизми белгиланди.

Хусусан, 2002 йилда Президент томонидан таклиф этилган ташаббуслардан сўнг парламентаризмни шакллантиришда туб ўзгаришлар юз берди. Қонунчилик ҳокимияти чуқур ислоҳотларининг асосини белгилаган ҳолда бир палатали парламентдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг икки палатали парламентига айлантирилди.

Миллий парламентни ривожлантиришда 2003 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенат тўғрисида”ги Конституциявий қонунининг аҳамияти катта бўлмоқда.

Шунингдек, 2003 ва 2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, “Сайловчилар ҳуқуқларини кафолатлаш тўғрисида”ги Қонун, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунларнинг янги таҳрири, шу даврда қабул қилинган бошқа қонунчилик ҳужжатлари миллий сайлов тизимини босқичма-босқич эркинлаштиришни, қонун талабларига ҳамда умумэътироф этилган халқаро тамойиллар ва меъёрларга мос равишда икки палатали парламентга сайловлар ўтказишни таъминловчи қонунчилик асосини шакллантирди.

Иштирокчиларнинг фикрига кўра, икки палатали парламент фаолиятини ўрганиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўз вақтида, пухта ўйланганлигидан далолат беради.

Давра суҳбати иштирокчилари давлат раҳбарининг ушбу ташаббуслари сиёсий партиялар ривожланиши жараёнларининг илдамланишига, сиёсий жараёнларда партияларнинг ролини ортишига, сайлов жараёнида ва партия фаолиятида уларнинг иштироки фаоллашуви учун катта туртки бўлиб хизмат қилганлигини таъкидладилар.

Шунингдек, фуқаролик жамиятлари институтлари ва Ўзбекистондаги маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари ижтимоий муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилиш, жамоатчилик кайфияти, истаклари ва талабларини жамиятдан давлат ва қонунчилик тузилмаларига етказиб беришни таъминлаш, шунингдек, уларнинг бажарилиши устидан ҳокимиятнинг вакиллик ва қонунчилик органларидаги депутатлар фаолияти орқали амалга ошириш учун аста-секин таъсирчан механизмга айланган ҳолда ўз тикланиш ва ривожланишининг муайян йўлини босиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари ўз маърузалари ва чиқишларида Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, мамлакатда парламент ролини ошириш, фикрлар плюрализмини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ҳамда жамоатчилик назоратини таъминлаш орқали кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш Концепциясини амалга ошириш йўлидаги энг муҳим омиллардан эканлиги ҳам таъкидланди.

Давра суҳбати чоғида Концепция Мамлакатни ислоҳ қилиш ва демократлаштиришда парламентаризм ривожининг роли ва аҳамияти муҳим рол ўйнайдиган сиёсий тизимни модернизациялаш учун туртки бўлганлигига, Ўзбекистон “Адолат” СДП ижтимоий адолат, қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ҳамда ўз конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини эркин амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган ҳуқуқий давлат қуриш ғояларини илгари сураётганлигига эътибор қаратилди.


Кўришлар сони: 3458

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.07.2017
Сирдарёда сиёсий партиялар фаолияти талаб даражасида эмас

Шу кунларда Президентимизнинг 2017 йил 12 июль кунидаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар...

25.07.2017
Иш фаолиятимизда лоқайдликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди

Ҳаётга, одамлар ичига кирмасдан, улар билан мулоқот қилмасдан, фақат юқоридан туриб топшириқ беришде...

24.07.2017
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари Президент Шавкат Мир...

Тадбирлар тақвими