Cайт ранги: A A


Томорқа ерларидан фойдаланиш парламент назоратида

Оилаларни камбағалликдан қутқариш учун нима қилиш керак?

Оилаларни камбағалликдан қутқариш учун нима қилиш керак?
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 7 май куни Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятлари туман ва шаҳарларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Андижон вилоятининг иқтисодий салоҳияти ҳам атрофлича таҳлил қилинди.

Андижонда айни вақтда 41 минг оилани камбағалликдан чиқариш зарурати борлиги таъкидланди. Бунинг учун янги-янги кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш керак. Кўринадики, бу ўз-ўзидан тадбиркорлару фермерларни қўллаб-қувватловчи OʻzLiDeP партиясига ҳам бир қадар вазифалар юклайди.

Маълумки, вилоятда саноат ишлаб чиқаришининг 69 фоизини машинасозлик ташкил этади. Пандемия туфайли жорий этилган карантин айниқса, бу соҳада ички бозор имкониятларидан тўла фойдаланишни тақозо қилди. Лекин мамлакатимиз машинасозлик тизимида ишлатилаётган эҳтиёт ва бутловчи қисмларнинг атиги 9 фоизи маҳаллий маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келади. 

Бундан кўринадики, эндиликда имкон қадар импорт ҳисобига келтирилаётган бутловчи қисмларни сифати хорижникидан қолишмайдиган даражада ўзимизда ишлаб чиқаришини ўзлаштиришимиз лозим. Бунинг учун, албатта, Президентимиз таъкидлаганидек, Асака туманидаги автомобиль заводи яқинида, унумдорлиги паст ерларда кичик саноат зонаси ташкил этилиб, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ҳажми оширилиши керак. Шунингдек, “Самавто” ва “МАН” заводларида махсус техникалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳам муҳимдир. Шу орқали маълум даражада ишсизликка барҳам бериш, кўплаб оилаларга даромад келтириш мумкин бўлади.

Президентимиз тадбиркорликни жадал ривожлантириш масаласига алоҳида тўхталар экан, Андижон вилояти Хўжаобод туманида ташаббускорларга 32 та тикув-трикотаж корхонаси учун жой ажратиш бўйича кўрсатма берди. Ушбу корхоналарда 6,5 мингта янги иш ўрни яратиш юртбошимиз қайд этган вилоятдаги камбағал оилаларни маълум даражада камайтириш имконини беради.

Маълумки, Булоқбоши тумани тоғли ҳудуд ҳисобланади. Ҳудуддаги тош конларидан кўплаб турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда конларни ўзлаштириш орқали туманда ана шу йўналишда янги-янги корхоналарни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

Томорқачилик борасида Андижонда ўзига хос, илғор тажриба мактаби мавжуд. Қолаверса, вилоятдаги мавжуд ерларнинг унумдорлиги юқори. Аҳоли кафтдек ердан ҳам яхшигина даромад топишнинг ҳадисини олган. Масалан, Андижон тумани “Миробод” маҳалласи аҳолиси қалампир экиб, йилига 2 минг тоннагача ҳосил олади. Бундан ташқари, маҳалла аҳли бошқа ҳудудлардан ҳам йилига 3-4 минг тонна қалампир сотиб олиб, қайта ишлайди. 

Избоскан тумани “Юқори Чувама” маҳалласидаги мингга яқин хонадонда эса кўп миқдорда ёнғоқ ва ерёнғоқ етиштирилади. Олтинкўлнинг Чўнтак маҳалласи гулчиликка ихтисослашган. Ана шундан келиб чиқиб, олдимиздаги муҳим вазифа айни ҳудудлардагидек томорқачиликнинг қайсидир йўналишида намунани йўлга қўйган омилкор одамларга қўшимча ер майдонлари ажратиш орқали маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш, қайта ишлашни йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш билан аҳоли бандлиги ва камбағалликни тугатишга ижобий ечим топиш зарур. Бунинг учун эса вилоятда бўш турган ер майдонлари, фермер хўжаликлари тасарруфидаги фойдаланилмай турган экин майдонларининг рўйхати шакллантирилиб, имкон қадар омилкорларга ажратилиши керак.

Президентимизнинг Андижон вилоятининг иқтисодиёти, тараққиёти ва аҳолиси фаровонлигини ошириш бўйича берган топшириқларидан руҳландик. Ҳеч ким, ҳеч бир ҳудуд давлат эътиборидан четда эмаслигидан мамнуният туйдик. Олдимиздаги вазифа эса давлатимиз раҳбари илгари сурган ташаббуслар ижросини таъминлаш учун ситқидилдан меҳнат қилиш, ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга муносиб ҳисса қўшишдир.

Тоҳиржон АҲМАДАЛИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати




Кўришлар сони: 123

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими