Cайт ранги: A A


Томорқа ерларидан фойдаланиш парламент назоратида

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Қонун лойиҳасида томорқа ер участкасининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланади

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Қонун лойиҳасида томорқа ер участкасининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашида Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг 2020 йил 13 апрелдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қўшма қарорида белгилаб берилган аҳоли ўзи яшаб турган томорқаси ҳамда даладаги ерлардан ажратилган томорқадан фойдаланишни тартибга солишга қаратилган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисобот эшитилди.

Қўшма қарор ижроси юзасидан аҳоли ўзи яшаб турган томорқаси ҳамда даладаги ерлардан ажратилган томорқадан фойдаланишни аниқ тартибга солишга қаратилган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи тузилди. Ўрганишлар амалдаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили мамлакатда томорқа ер участкаларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тўғридан-тўғри тартибга соладиган ва томорқа ер участкалари эгалари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган ягона қонун ҳужжати мавжуд эмаслиги ушбу соҳанинг ривожланишига тўсқинлик қиладиган бир қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатди.

Мамлакатимизда томорқа ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишда 15 дан ортиқ қонун ости ҳужжатлари мавжуд. Аммо, томорқа ер участкаларидан фойдаланиш тизимида бозор механизмларини жорий этиш, томорқа ер эгаларининг маҳсулот етиштиришдаги кооперацияси масалалари ҳозиргача тартибга солинмаган.

Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, кўплаб мамлакатларда (Россия, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Украина) ўхшаш ҳуқуқий мақомга эга “шахсий ёрдамчи хўжалик” тушунчаси мавжуд бўлиб, хўжалик фаолиятини тартибга солишга қаратилган махсус яхлит қонунлар қабул қилинган. Аҳамиятли жиҳати, мазкур қонунларда шахсий ёрдамчи хўжаликда маҳсулотлар етиштириш ва уларни реализация қилиш тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, томорқа ер участкаларидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадини назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Қонун лойиҳасида томорқа ер участкасининг ҳуқуқий мақоми ва фуқаролик муомаласидаги ўрни белгиланмоқда. Томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин савдо ҳамда оила эҳтиёжлари учун етиштириш тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш фаолиятида томорқа ер эгалари ва давлат ўртасидаги муносабатларни тартибга солиниши ҳамда томорқа ер эгаларини манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар ва субсидиялар бериш тартиби жорий этилиши назарда тутилаяпти. Уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш тартиби, ўзаро кооперация муносабатларидан иборат. Томорқа ер участкаларини ҳисобга олиш ва томорқа ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлиши ҳақидаги нормаларни инобатга олиш таклифи билдирилмоқда.

Албатта, қонун лойиҳаси жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама қилиниб, таклифлар асосида тайёрланган қонун лойиҳаси белгиланган тартибда Қонунчилик палатасига киритилади.

Абдураҳим ҚУРБОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари

қўмитаси раиси ўринбосари




Кўришлар сони: 143

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими