Cайт ранги: A A


Томорқа ерларидан фойдаланиш парламент назоратида

Томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш парламент назоратида

Томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш парламент назоратида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашида Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қўшма қарорининг ижроси бўйича ишчи гуруҳ ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда жорий йилнинг 13 апрель куни ишчи гуруҳнинг видеоконференция шаклидаги биринчи йиғилишида ишларни ташкил этиш, қўшма қарор билан тасдиқланган “Тадбирлар режаси”даги бандларни ижросини таъминлаш бўйича тушунтиришлар берилганлиги, ишларни масофавий ташкил этиш ва маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида, ижтимоий телеграм тармоғида “томорқа ишчи гуруҳ” каналида ташкил этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ишчи гуруҳи уйма-уй юриб, томорқа ер эгаларининг ердан мақсадли ва самарали фойдаланиши, шу жумладан, ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхона қуриш, томорқа маданияти, аҳолини қийнаётган муаммоларни тизимли ўрганиб, уларга маслаҳат ва амалий ёрдам бериб келяпти. Томорқа ер участкаларидан фойдаланиш ишлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўрганилиб, жами 39 та туманнинг 194 та маҳалласида 768 та хонадонларда томорқа ер участкаларидан фойдаланиш ўрганилиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида хонадон эгалари томонидан 182 та муаммолар кўтарилган ва депутатлар томонидан 158 та муаммо (маҳаллий ўғит етказиш, кредит, кўчат ва бошқ.) ечимида амалий ёрдам берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда 435,2 минг га томорқа ерларининг 127,0 минг гектарига тўқсонбости экинлар экилган. 307,2 минг гектарга эртаки экинлар режалаштирилиб, амалда 291,9 минг гектар экилган, шундан 141,8 минг гектар сабзавот, 25,0 минг гектар полиз, 43,3 минг гектар картошка, 20,2 минг гектар дуккакли экинлар, 3,0 минг гектар мойли экинлар ва 58,6 минг гектар бошқа экинларни ташкил этади.

Бу каби тадбирлар соҳадаги муаммоларнинг ечимини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Азамжон ТЎЛАБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги

масалалари қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 114

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими