Cайт ранги: A A


Ёшларга оид тадбирлар

Талаба-ёшлар депутатлар билан очиқ мулоқот қилди

Талаба-ёшлар депутатлар билан очиқ мулоқот қилди

Бугун мамлакатимизда ёшлар масаласига ҳар қачонгидан ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтириш, бандлигини таъминлаш, иқтидорини ривожлантириш, ахборот хуружлари ва носоғлом муҳитдан ҳимоялаш — юритилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида, юрт тақдирига дахлдор масалаларда ёшларнинг иштирокини кенг таъминлаш ҳам бу борадаги ислоҳотларнинг туб моҳиятини англатади.

Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 июлдаги парламент аъзолари билан ўтказилган учрашувдаги маърузасида “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносига йигит-қизлар эркин кириб чиқадиган муҳит ва шароит яратилиши зарурурлиги, ёшлар қонун қабул қилиш жараёнларидан бошлаб, партиялар ўртасида рақобат бўладиган мажлис ва тортишувларни ўз кўзи билан кўриши ва депутатлар билан мулоқот қилиши лозим”лиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди.

Шундан келиб чиқиб, парламент қуйи палатасида ўтган даврда ёшларнинг қонунларни қабул қилиш жараёнларида, фракциялараро рақобат ва тортишувлар асосида ўтадиган мажлисларда бевосита иштирок этиши, депутатлар билан яқиндан мулоқот қилиши учун кенг имконият яратилди.


Бунинг мантиқий давоми сифатида 2020 йилнинг 9 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Тошкент давлат юридик университетининг бир гуруҳ талабалари ҳамда парламент қуйи палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзолари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Қайд этилганидек, кейинги пайтларда парламент қуйи палатаси фаолиятида очиқлик тамойили тобора мустаҳкам қарор топмоқда. Қуйи палатанинг қонун ижодкорлиги, депутатлик корпуси фаолияти билан танишиш истагида бўлган фуқаролар, турли касб эгалари, талаб-ёшлар, жамоатчилик вакиллари, умуман, оддий одамлар учун ҳам зарур шароит яратилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ўтган вақт давомида Қонунчилик палатасида ана шундай мақсадда 166 та экскурсия ташкил этилди. Уларда 8 770 нафар фуқаро иштирок этган бўлса, шундан 6 281 нафари (71,6 фоизи) ёшлардир. Улар Қонунчилик палатасининг кундалик иш фаолияти билан бевосита танишиш имконига эга бўлди.

Қонунчилик палатасида ўз фаолиятида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратаётгани бежиз эмас. Зеро, Президентимизнинг навқирон авлодга катта ишонч билдириб, уларга кўрсатаётган ғамхўрлиги аҳолимизнинг салмоқли қисмини ташкил этувчи бу қатламнинг эртанги келажагимиз эгалари экани, юртимиз тақдири айнан улар қўлида экани билан узвий боғлиқдир.


Бу ҳақда мазкур давра суҳбатида ҳам тўхталиб ўтилар экан, давлатимиз раҳбарининг яқинда пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашуви ўғил-қизларимиз ҳаётида унутилмас кун бўлиб қолиши билан бирга, уларни илм-фанда улкан ютуқларга эришишга рағбатлантиргани, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаоллигини оширишга туртки бергани билан муҳим аҳамиятга эга бўлгани таъкидланди.

Бу давра суҳбати иштирокчилари — талаба-ёшларнинг депутатлар билан очиқ мулоқоти чоғида ҳам яққол намоён бўлди.

Тадбирда ёшларга қонун ижодкорлиги жараёни, парламент назорати шакллари, фракция ва қўмиталар иш фаолияти хусусида сўзлаб берилди.

Шунингдек, иштирокчилар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлислар зали, кутубхонаси, парламент музейи билан яқиндан танишдилар.


Кўришлар сони: 335

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими