Cайт ранги: A A


Ёшларга оид тадбирлар

Бектемирлик ўқувчилар депутатлар билан учрашди

Бектемирлик ўқувчилар депутатлар билан учрашди

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмасини бойитишда уларни демократик жамиятнинг асосий принциплари ҳамда қонун ижодкорлиги жараёни билан бевосита таништириш муҳим аҳамиятга эга.

Бугун 14 сентябрь — “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун қабул қилинган сана муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссияси аъзолари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Бектемир туман кенгашидан бир гуруҳ ёшлар вакиллари — ташаббускор йигит-қизлар учрашуви ташкил қилинди.

Тадбирда иштирокчилар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси фаолияти билан яқиндан танишиш, парламент, унинг қўмиталари ва бошқа тузилмалари, қуйи палатанинг норма ижодкорлиги, депутатлик корпусининг кундалик ишлари ҳақида бевосита тушунча ҳосил қилиш имкони яратилди.

Учрашув давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олди.

 


Кўришлар сони: 983

Депутатлар минбари

Тадбирлар тақвими