Cайт ранги: A A


Ёшларга оид тадбирлар

Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

2019 йил 20 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ташаббуси билан мамлакат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб ташкил этилган депутат ва ёшлар учрашуви шу мавзуга бағишланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюрганларга мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, навқирон авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар хусусида сўзлаб берилди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, унинг тузилмалари, депутатлик бирлашмалари, комиссиялар ва депутатлар фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан юртимизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилгани ва 30 июнь санаси – Ёшлар куни деб эълон қилиниши ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди. Ушбу ташкилот фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Президент қарори билан тасдиқланган ёшларга доир сиёсат борасидаги барча мақсадларни ўзида акс эттирган Дастурда ёшларни масъулиятли лавозимлар захирасига киритиш, олий таълим муассасаларига имтиёз билан қабул қилиш, имконияти чекланган йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби”ни ташкил қилиш сингари ғоят муҳим ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича коммиссия тузилди. Бугунги кунда ушбу комиссия ёшларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятда ёшлар мавқеини янада ошириш, улар манфаатига хизмат қилувчи норматив-ҳуқуқий хужжатлар ишлаб чиқиш борасида фаол иштирок этиб келаётгани тадбир давомида таъкидлаб ўтилди.

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун давлатимизнинг ёшларга юксак эътибори намунасидир. Тадбирда мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Давра суҳбатидан сўнг иштирокчилар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида депутатларга яратилган шарт-шароитлар, мажлис заллари, кутубхона, миллий парламентимиз тарихи билан яқиндан танишиб, парламент вакилларининг иш жараёни ҳақида тасаввурга эга бўлдилар.

Ёшлар билан кечган қизғин мулоқотда берилган саволларга депутатлар ва мутахассислар атрофлича жавоб қайтарди.



Кўришлар сони: 114

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими