Cайт ранги: A A


Ёшларга оид тадбирлар

Депутат ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқий мулоқот

Депутат ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқий мулоқот

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва Тошкент тиббиёт академияси ҳамкорликда «Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш-ёшларнинг кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлишининг муҳим омилидир» мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультети профессор ўқитувчилари ва талаба ёшлар шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Тадбир аввалида иштирокчилар парламент иш фаолияти, қўмиталар ва бўлимлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистоннинг мустақилликни қўлга киритиши ва унинг аҳамияти, мамлакатимиз миллий истиқлол ва тараққиёт йўлининг мазмун-моҳияти, тараққиёт йўлимизнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда асосий йўналишлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳаётий муҳим масалаларини ҳал этишга қаратилган давлат сиёсатининг изчил амалга оширилаётгани натижасида ёшларимиз барча соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритаётганлиги, “Таълим тўғрисида”ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури навқирон авлоднинг замонавий стандартлар асосида таълим-тарбия олиши, ўз иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этаётганлиги эътироф этилди.

Сўзга чиққанлар томонидан мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб, келажагимиз бўлмиш ёш авлодни ҳар томонлама комил ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келиниши, дастлабки йилларида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни бу борадаги олиб бориладиган ишларимизнинг ҳуқуқий асосларини яратиб бераётганлиги, ўтган йиллар мобайнида ёшларимизни билим олишлари ва жамиятда ўзларининг муносиб ўринларини эгаллашлари учун барча шарт-шароитларга эга бўлган замонавий таълим муассасалари барпо этилганлиги ва мазкур таълим муассасаларига ёшларимиз тўлиқ қамраб олингалиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, давлат бошқаруви, унинг ҳуқуқий асослари, Олий Мажлис фаолияти ва қонунларнинг қабул қилиниши ҳамда ижроси борасидаги назорат-таҳлил жараёнлари хусусида фикр алмашилди. Таъкидландики, бугунги ёшларимиз янгича фикрлайдиган, ўз келажагини жамиятда демократик қадриятларни мустаҳкамлаш билан, мамлакат келажагини эса, демократик тамойилларга боғлиқ ҳолда кўрадиган янги авлод вакилларидир. Эътиборга молик яна бир жиҳат шуки, мамлакатимиз ёшларининг ўткир зеҳнли, билимга чанқоқ, юксак маънавиятли экани халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда.

Учрашувда ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти юксалиши ватанимизнинг истиқболида муҳим ўрин тутиши алохида таъкидланди. Шу боис, бугун депутатлар олдида турган муҳим вазифалардан бири, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ижтимоий фаоллигини намойиш этишларига ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор қаратишдан иборатдир.

Тадбир якунида ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти, йигит-қизларнинг бу борадаги масъулияти ҳақида сўз юритилди ҳамда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ривожлантириш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Кўришлар сони: 8408

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2017
Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

22.09.2017
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари...

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

Тадбирлар тақвими