Cайт ранги: A A


Ёшларга оид тадбирлар

Депутатлар ёшларни атроф муҳит муҳофазасида фаол иштирок этишга чақирдилар

Депутатлар ёшларни атроф муҳит муҳофазасида фаол иштирок этишга чақирдилар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкенг шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида 2-Тошкент юридик коллежида “Депутат ва ёшлар” мавзусида депутатлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари Абдураҳим Қурбонов, Ойбек Мамараҳимов ҳамда Қувондиқ Жуманиёзовлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида ёшларнинг эътиборини экологик муаммоларга қаратилиб, уларнинг ечимини топишга жалб этилди. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунлар мазмун-моҳияти юзасидан ёшларга  тушинтиришлар берилди. 

– Таълим-тарбия тизимида ёшларни экологик-ҳуқуқий онгини юксалтириш билан боғлиқ масалалар бугунги кундаги долзарб масалалардан биридир. Экологик-ҳуқуқий тарбия орқали ёшларнинг экологик-ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришдан асосий мақсад ҳам уларда табиатдан оқилона фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, табиатни муҳофаза қилишда давлат назорати билан биргаликда жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда ёшлар онгида Она Ватанимиз табиатига бўлган меҳр-муҳаббатни ошириш, уни асраб авайлаш келгуси авлод учун зарур ҳаётий шароитлар қолдиришимиз кераклигини кўрсатишдир, – дейди Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Абдураҳим Қурбонов.

Депутатлар тадбир якунида ёшларни экологик ва тиббий маданияти, билимлари ва масъулиятини мунтазам ошириб бориш, уларнинг атроф муҳит муҳофазасидаги иштирокини кучайтириш, Она табиатга муҳаббат руҳида камол топишларини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, миллий анъана ва қадриятларимизга ёд бўлган “оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилиш, табиий бойликларини келгуси авлодлар учун асраб-авайлашда фаол иштирок этишга чақирдилар. 

Кўришлар сони: 6429

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...

Тадбирлар тақвими