Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Ёшларга оид тадбирлар

Депутатлар қонун моҳиятини олимлар ўртасида муҳокама қилди

Депутатлар қонун моҳиятини олимлар ўртасида муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. Каримов ташаббуси билан ҳали мустабид тузум сақланиб турган бир пайтда (1989 йил) ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш ва мазкур тарихий ҳодисани “Давлат тили ҳақида”ги қонунда муҳрлаб қўйиш тарихий адолатни тиклаш, она тилимиз қадр-қимматини ўрнига қўйиш баробарида давлат мустақиллигимиз сари қўйилган энг муҳим қадамлардан бири бўлди.

 Ушбу ҳуқуқий ҳужжат давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида тил номаларини қўллашнинг қонуний асосини яратиш билан бир қаторда ўзбек тилини асраб-авайлаш, янада бойитиш, илмий-ижодий фаолиятда тўлақонли фойдаланиш имконини яратди.

Зеро, “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарда “Ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккур ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили – бу миллатнинг руҳидир” дея ибратли фикр билдирилган.

Қонуннинг аҳамияти, кейинги йилларда ўзбек тилини асраб-авайлаш, бойитиш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида қўллашнинг моҳияти, лотин алифбосининг жорий этилиши бугунги ёшларнинг айнан ушбу алифбо асосида таҳсил олаётгани, мазкур омилнинг чет тилларни ўрганишдаги аҳамияти, шу билан бирга қонуннинг ижроси билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилиш, уларни ҳал этиш ҳамда замонавий ечимларини ишлаб чиқишга қаратилган ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бугунги кундаги долзарб вазифалардан биридир.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан 2016 йил 18 октябрь куни “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинган кун муносабати билан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан мазкур университетнинг ташкил этилиши халқимиз ҳаётидаги муҳим воқеа бўлганлиги, ундан кўзланган асосий мақсад ўзбек тили ва адабиётининг ўзига хос бетакрор хусусиятлари, тарихий тараққиёти, унинг бугунги ҳолати ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиш, бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини кучайтириш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг ҳамда ушбу соҳа бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг сифатини тубдан оширишдан иборат эканлиги алоҳда эътироф этилди.

Тадбир давомида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши тилимизнинг ривожланиши, унинг ҳаётимизнинг турли жабҳаларига кириб боришига замин бўлганлиги алоҳида таъкидланди. Дарҳақиқат, қонун қабул қилиниши билан тилга маънавий-маданий мерос, умуммиллий бойлик, олий қадрият сифатида қараш каби ёндашув шаклланди. Тил миллий руҳ ва миллий имкониятлар асосида илмий тадқиқ этилмоқда. Тилнинг грамматик қонун-қоидалари, ифодалаш услублари такомиллаштирилди ва ривожлантирилди. Умуман тилга бўлган илмий-амалий муносабат ўзгарди. Айнан Мустақиллик йилларида бир тиллик, икки тиллик, уч тиллик луғатлар юзага келди.

– Тадбирда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун айрим моддаларининг бугунги кундаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди, – дейди қўмита аъзоси Д.Жалилова  – хусусан мазкур ҳуқуқий ҳужжатнинг 3-моддасида ўзбек тилининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат тили сифатида амал қилишининг ҳуқуқий асослари “давлат тили ҳақидаги қонун билан тартибга солиниши ва муҳофаза қилиниши белгиланди. Қонуннинг 4-моддасида Ўзбекистон Республикасида давлат тилини ўрганиш учун барча фуқароларга шарт-шароит яратиш, фуқароларга давлат тилини ўқитиш бепул амалга оширилиши белгиланган бўлса, Қонуннинг 5-моддасида давлат тилида фаолият кўрсатадиган, шунингдек бошқа миллат вакиллари зич яшайдиган жойларда уларнинг тилида фаолият кўрсатадиган мактагача таълим муассасаларини ташкил этилиши каби нормалар киритилган. Шунингдек, унда Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахсларга таълим олиш, тилини эркин танлаш каби ҳуқуқларнинг белгиланиши, шунингдек, умумий, ўрта-махсус ва олий таълим муассаларида таълим давлат тилида, шунингдек бошқа тилларда олиб борилишининг мустаҳкамлаб қўйилгани қонуннинг бугунги кундаги долзарблигидан дарак беради. Давлат тили расмий амал қиладиган доираларда ўзбек адабий тилининг амалдаги илмий қоидалари ва нормаларига риоя этилиши ҳақидаги норма эса, она тилимизнинг кегуси авлодларга соф ҳолда етказишда муҳим ўрин тутмоқда.

Тадбир иштирокчилари мамлакатда давлат тилини ўрганиш учун фуқароларга барча шарт-шароит яратилганлиги, давлат тилини ўқитиш бепул эканлиги, айни пайтда бошқа миллат вакиллари учун она тилининг ривожланишига шарт-шароитлар мавжудлиги, ҳозирги кунда Республикада 7 тилда билим берилаётганлигига эътибор қаратдилар.

Шу билан бирга, тадбир иштирокчилари давлат тили тўғрисидаги қоидаларнинг ишлатилишидаги камчиликларга ҳам тўҳталиб ўтдилар. Жумладан, шаҳарларнинг асосий кўчаларидаги эълонлар, бекат номлари ва реклама востасига кирмайдиган бошқа турдаги ташқи ёзувлар қатор имловий – орфографик хатолар билан ёзилиш ҳолатлари учрамоқда. Ташқи ёзувлар ўзбек адабий тилининг илмий қоидалари ва нормаларига риоя этилган ҳолда расмийлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилиши зарурлиги таъкидланди.

Давра суҳбатида, мазкур қонун нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий ҳужжат эканлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Зеро, мустақилликнинг ўзи тил мустақиллигини тақазо этади. Тилимизни чинакам давлат тилига айлантириш учун нафақат қонун чиқарилишига, балки шу қонунга таяниб иш кўрадиган одамлар, раҳбарларнинг амалий фаолиятига, уларнинг саъй-ҳаракатларига, давлат тили тўғрисидаги қонунга лоқайд қарамайдиган, уни рўёбга чиқариш учун интиладиган корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг миллатпарварлигига ва халқпарварлигига боғлиқлиги эътироф этилди. Давлат тили масаласи давлатнинг устувор сиёсати сифатида қаралаётган бир пайтда жойлардаги мутассади ташкилотлар, айниқса вилоятлардаги мувофиқлаштирувчи тил комиссиясининг фаолиятини  ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар фаолиятини жонлантириш  лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш сўнгида муҳокама этилган масала юзасидан қўмитанинг тегишли тавсиялари ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 3615

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.04.2017
Аҳолига ихтисослаштирилган тиббиёт хизмат кўрсатиш масалалари – депутатлар назоратида

Жорий йилнинг 28 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Республика ихтисослаштирилган...

28.04.2017
Муҳим қонун лойиҳалари депутатлар муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг  28 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги...

27.04.2017
Депутатлар олий таълим тизимини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Жорий йилнинг 27 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП ф...

Тадбирлар тақвими