Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Ёшларга оид тадбирлар

Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик – жамият тараққиётининг муҳим омили

Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик – жамият тараққиётининг муҳим омили
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан “Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик – жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 
Унда Президентимиз Ислом Каримовнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда билдирган фикрлари мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. 

Институт ректори Б.Сайфуллаев ва бошқалар тинчлик-осойишталик мамлакатимизда эришилаётган барча ютуқ ва марраларнинг асоси, бу бебаҳо неъматнинг қадрига етиш, асраб-авайлаш ва мустаҳкамлашга ҳар бир юртдошимиз масъул эканини таъкидлади. 

Депутатлар бугунги глобаллашув даврида содир бўлаётган маънавий таҳдидлар, ахборот хуружларига жавобан ёшлар ўз мустақил фикрига эга бўлиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик, барча соҳада қўлга киритилаётган муваффақиятларга теран кўз билан қараши ва уни кенг тарғиб қилиши зарурлиги хусусида гапирди. 

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнгги йилларда қабул қилинган қонунлар, уларнинг мамлакатимизни янада ривожлантириш ва халқимиз турмуш даражасини юксалтиришдаги аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди. 

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга депутатлар ва мутахассислардан жавоб олди. 

Кўришлар сони: 2400

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.04.2017
Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш аграр соҳа ривожининг муҳим кафолати

унёда аҳоли сонининг ўсиб бориши, саноатнинг жадал суръатларда ривожланиши, глобал иқлим ўзгариши оқ...

26.04.2017
Адабиётга эътибор — миллий маънавиятга эътибор

Жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Ижроия Қўмитаси ва уни...

26.04.2017
Қонунчилик палатасида Фаластин ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

26 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фаластин ташқи ишлар вазирининг ўринбосари М.Шамия ...

Тадбирлар тақвими