Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Ёшларга оид тадбирлар

Ёшлар қонун ижодкорлиги фаолияти билан танишдилар

Ёшлар қонун ижодкорлиги фаолияти билан танишдилар Ёшлар қонун ижодкорлиги фаолияти билан танишдилар Ёшлар қонун ижодкорлиги фаолияти билан танишдилар Ёшлар қонун ижодкорлиги фаолияти билан танишдилар Ёшлар қонун ижодкорлиги фаолияти билан танишдилар Ёшлар қонун ижодкорлиги фаолияти билан танишдилар

Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан “Қонун ижодкорлиги асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбатда Тошкент шаҳар “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида жойлашган олий ўқув юртларининг фаол талаба-ёшлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан Қонунчилик палатаси депутатлари мустақиллик йилларида мамлакатимизда шаклланган профессионал парламент ва миллий қонун ижодкорлигининг ўзига хос жиҳатлари, Президентимиз раҳбарлигида ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши, эришилган ютуқлар ва уларнинг аҳамиятига тўҳталиб ўтдилар.

Шунингдек, сўзга чиққанлар томонидан юртимизда мустақиллик йилларида ёшларнинг ҳар томонлама етук, баркамол вояга етиши учун Ўзбекистон Республикасининг 22 та Қонуни, Президентимизнинг 26 та Фармон ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 41 та қарори, 30 дан ортиқ меъёрий-хуқуқий хужжатлар қабул қилиниб, мустаҳкам қонунчилик базаси яратилганлигини алоҳида таъкидладилар.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги, «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунларининг қабул қилиниши ва ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилиши мамлакатимизда эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган ёшларнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом бўлиши, замон талаблари даражасида таълим-тарбия олиши ва касб-ҳунар эгаллашида муҳим асос бўлганлиги эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастуридабелгиланган вазифалар ижросининг таъминланиши ёшларнинг жамиятда тутган ўрни ва ролини янада юксалтиришга хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ҳамда қонуности ҳужжатларнинг қабул қилиниши ва ҳаётга татбиқ этилиши натижасида:

- ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида ёшларнинг фаоллигини ошириш;

- юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли маънавий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш;

- ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш;

- иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш;

- ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш;

- ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик содир этилишини олдини олиш;

- баркамол авлодни тарбиялашда оммавий ахборот воситалари ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш борасида мукаммал механизм яратилди.

Тадбирда мамлакатимизда яратилган шароит ва имкониятлар боис, сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий соҳалар ривожида ёшларнинг фаол иштироки таъминланаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Талаба - ёшларнинг парламент фаолияти билан яқиндан танишиб боришлари қабул қилинаётган қонунларда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ифода этилишини таъминлаш билан уларнинг ҳаётийлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Парламент қуйи палатасига ташриф буюрган талаба-ёшлар қонун ижодкорлиги жараёнларининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда Парламент фаолияти билан яқиндан танишдилар.  

Кўришлар сони: 1777

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.01.2017
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ...

21.01.2017
Фракцияда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди

Аввал хабар қилинганидек, шу кунларда сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари...

20.01.2017
Депутатлар қонун ижросини таъминлашдаги камчиликларни кўрсатиб ўтдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг ...

Тадбирлар тақвими