Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Ёшларга оид тадбирлар

Болалар спортини ривожлантириш масаласи – фракция эътиборида

Болалар спортини ривожлантириш масаласи – фракция эътиборида Болалар спортини ривожлантириш масаласи – фракция эътиборида Болалар спортини ривожлантириш масаласи – фракция эътиборида Болалар спортини ривожлантириш масаласи – фракция эътиборида Болалар спортини ривожлантириш масаласи – фракция эътиборида

Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида “Болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг иштироки” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини кириш сщзи билан очган Собир Турсунов Ўзбекистонда ёшларни соғлом турмуш тарзи, оммавий спорт, жисмоний тарбия билан шуғулланишга кенг жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар миқёсига алоҳида эътибор қаратилаётганини гапириб ўтди. Шунингдек, маҳоратли спортчиларни тарбиялаш ва спорт мураббийларини тайёрлаш бўйича миллий модель шакллантирилгани натижасида нуфузли халқаро турнирларда ва дунё биринчиликларида ғолибликни қўлга киритаётган ҳамюртларимиз сони йилдан йилга ошиб бормоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз чиқишларида “Соғлом бола йили” Давлат дастурида аввало ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, мустақил фикрлай оладиган, юксак интеллектуал салоҳиятли, чуқур билимли ва замонавий дунёқарашга эга, мамлакат тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир баркамол авлодни шакллантириш, давлат ва жамиятнинг барча куч ва имкониятларини ана шу мақсадларга сафарбар этишга доир кенг миқёсли чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилганини, биринчи навбатда, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, янги қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар белгиланганини таъкидладилар. Хусусан, “Болаларни жисмоний ва маънавий ривожига зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик барқарорлиги тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат сиёсатининг асосий тамойиллари, марказий ва маҳаллий давлат органларининг бу йўналишдаги ваколатлари ва мажбуриятлари, педагогик фаолиятни тартибга солиш, спорт мусобақаларини молиялаштириш, спортчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Давра суҳбати иштирокчилари спортни соғлом ва ҳар томонлама ривожланган авлодни шакллантиришда муҳим омил сифатида тавсифлаган ҳолда, унинг халқаро миқёсда мамлакат обрўсини оширишдаги аҳамиятига алоҳида урғу бердилар.

Шу билан бирга Ватанимиз довруғини ёйишга, ёшлар ўртасида спортни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга амалий ҳисса қўшган ёш Осиё ва жаҳон чемпионларига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг фаҳрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Давра суҳбати Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” деб номланган маърузасида белгилаб берилган соғлом болани шакллантиришда спортнинг ўрни ва таъсирини янада кучайтиришга оид вазифалар доирасида ташкил этилди.

– Мустақиллик йилларида республикамизда, спорт ўйинларининг тўлақонли ривожланиши учун барча шароитлар яратилиб, соғлом авлодни шакллантириш ва тарбиялашнинг ўзига хос миллий модели вужудга келди. Болалар, ўсмирлар ва ёшларни спортга жалб этиш борасида тўлиқ қамровли тизим яратилди. Хусусан, уч босқичли спорт ўйинлари – “Баркамол авлод”, “Умид нихоллари” ва “Универсиада” - бунга яққол мисол бўла олади.

Шу билан бирга, жойларда спортни ривожлантиришга нафақат ижроия ҳокимият органлари, балки давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ҳам жалб этилаётгани халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссиялар фаолиятига ҳам катта масъулият юкламоқда.

Бугун ушбу жараёнларда жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, хусусан, сиёсий партияларнинг фаол иштироки жуда муҳим. Энг муҳими, биз, «Адолат» СДП аъзолари ҳам ҳаётимизнинг маъно-мазмуни бўлган навқирон авлодни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом ўстириш, уларнинг фаровон келажагини барпо этиш, интеллектуал салоҳияти кенг авлодни тарбиялаш борасида дастуриламал сифатида хизмат қилувчи мазкур Давлат дастурининг ижросини таъминлашда фаол бўлишимиз, жойлардаги бошланғич партия ташкилотларимиз ёрдамида болалар спортини ва соғлиғини оширишга муносиб ҳисса қўшишимиз, уларнинг бугун соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари эртанги кунда албатта ўз самарасини беражагини тинимсиз тарғиб қилишимиз лозим, – дейди фракция аъзоси, депутат Қодир Жўраев.

Давра суҳбатида соғлом ва ҳар томонлама ривожланган ёшларни тарбиялашда спортнинг ролини ошириш механизмлари ва ушбу жараёнда иштирок этаётган салоҳиятли иштирокчилар фаолияти ва уларни янада кенгайтириш масалалари таҳлил этилди. Тадбирда сўзга чиққан мутахассислар, спорт мураббийлари, шунингдек, Осиё ва халқаро спорт ўйинлари чемпионлари фикр-мулоҳазалари ва таклифларига асосланиб, партия дастурий вазифаларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси спорт йўналишидаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири юзасидан ўз тавсияларини ишлаб чиқиш борасида аниқ вазифаларни ва позицияларини белгилаб олди.

Шунингдек, тадбирда болалар, ўсмирлар, ёшлар ўртасида спортнинг ролини кучайтиришда жамоат, нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирокини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу йўналишда миллий спорт федерациялар фаолияти ва уларнинг имкониятлари таҳлил этилди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда спортни ривожлантириш жараёнларида 70 га яқин миллий спорт федерациялари, ассоциациялар ва республика даражасидаги клублар фаолият юритиб, йилдан йилга ўз сафларига кўплаб ёшларни жалб этиб бормоқдалар. Шунингдек, спорт федерациялари ўртасида ёшларнинг эътибори ва танловини қозониш учун жиддий рақобатни кузатиш мумкин.

– Спорт билан шуғулланишга болалар ва ўсмирларни жалб этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, улар ёшларни соғломлаштириш, маънавий-маърифий тарбиялаш, ҳомийлик акциялари, ёшларни соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш масалаларида ўз таъсир механизмларига эга. Сўнгги йилларда спорт федерациялари маҳалла билан ҳамкорликни кучайтириб, биргаликда турли спорт мусобақаларини ташкил этмоқдалар. Маҳалла фуқаролар йиғини қошида турли спорт секциялари ва клублари ташкил этилаётганлиги ҳам ижобий ҳолат, ушбу секция ва клубларга болалар ва ўсмирларни жалб этишда маҳалла органлари ва уларда ташкил этилган тегишли комиссияларнинг иштироки аҳамиятли ва сезиларли. Спортга нафақат инсон соғлиғини мустаҳкамлаш омили сифатида, балки ўсмирлар ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли банд қилиш омили сифатида қараб, маҳаллаларда кўплаб спорт мусобақалари ва ўйинлари ташкил этиб борилмоқда. Болалар ва ўсмирларни спортга жалб этиб боришнинг ушбу механизмини янада ривожлантириб бориш зарур, деб ҳисоблаймиз, – Ўзбекистон Карате миллий федерацияси раиси Аламжон Муллаев.

Давра суҳбати давомида давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасида соғлом авлодни шакллантиришда спортнинг ролини кучайтириш бўйича ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш таклифлари кўриб чиқилди.

Кўришлар сони: 2899

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.03.2017
Оммавий ахборот воситалари фаолиятига оид қонунчилик муҳокама қилинди

2017 йил 22 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида “Ҳаракатлар стратегиясини амалга ...

22.03.2017
Маҳаллийлаштириш: имконият ва истиқбол

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг ташаббуси билан Саноат, қурилиш ва савдо...

22.03.2017
Ўзбекистон халқига Наврўз табриги

Азиз ватандошлар! 
Она диёримизга барчамиз орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл – Наврўзи олам...

Тадбирлар тақвими