Cайт ранги: A A


Ёшларга оид тадбирлар

Ёшлар билан суҳбат

Ёшлар билан суҳбат Ёшлар билан суҳбат Ёшлар билан суҳбат Ёшлар билан суҳбат

2014 йилнинг 6 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Самарқанд давлат университетининг бир гуруҳ фаол талаба ёшлари билан “Баркамол ёшлар – келажак таянчи” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари, Самарқанд давлат университетининг профессор-ўқитувчилар, талабалари ва магистрлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши, жамиятнинг маънавий янгиланиши, ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, республикамизнинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти қурилиши йўлида ёшларнинг ўрни ва роли ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек тадбирда юртимизда маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технология ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантиришга қаратилган қонунчилик базасининг яратилганлиги, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, Президентимиз И.А.Каримовнинг бевосита раҳнамолигида ҳар томонлама камол топган, жамият ҳаётида фаол, таълим ва касб-ҳунар дастурларини онгли равишда танлаш ва кейинчалик пухта ўзлаштириш учун ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик тайёргарликка эга, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялаш масаласини ҳал қилишга қаратилган ҳуқуқий меъёрларнинг амалдаги ижроси ҳақида фикрлар билдирилди.

Тадбир иштирокчилари Мустақилликнинг дастлабки йилларида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонунда, 1992 йилнинг 8 декабрида қабул қилинган мамлакатимиз Конституциясида, Парламент томонидан қабул қилинган деярли барча қонунларда қайсидир маънода ёшлар манфаатлари ўз аксини топганлигини алоҳида эътироф этдилар. Айтиш жоизки, мамлакатимиз ёшларининг жаҳон андозалари талаблари асосида билим олишларини кафолатлайдиган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилинганлиги ҳам ёшларга бўлган ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

Республикамизда ёшларга катта эътибор қаратилаётганлиги бежиз эмас. Бинобарин, бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 35 фоизи 16 ёшгача бўлган болалар, 62 фоиздан зиёдроғини эса 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

Тадбирда Юртбошимизнинг Ўзбекистон Конституциясининг 21 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишдаги маърузасининг мазмун-моҳияти ҳам кенг тушунтириб берилди.

Мазкур тадбирда ёш иқтидорли талабалар ва магистрлар ўзлари амалга ошираётган лойиҳалар ва ғоялар ҳақидаги фикр ва тажрибаларини ўртоқлашдилар.

Давра суҳбатида билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан қўмита фаолиятининг қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда ёшлар билан ўтказиладиган кейинги тадбирларда фойдаланилиши ҳақида тавсиялар ишлаб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 7357

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.02.2018
Таҳлиллар амалий ишларга ундамоқда

Туман ҳокимлиги ва қуйи палата депутати Зафар Ханиязов билан биргаликда тумандаги Қонликўл шаҳарча ф...

22.02.2018
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволи депутатлар эътиборида

Самимий суҳбатлар давомида Хонқа тумани аҳолисидан 283 та мурожаат келиб тушган. Келиб тушган масала...

22.02.2018
Мақсад – инсонлар ҳаётида вужудга келган муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш

–  Қорачўққи қишлоғидаги “Соҳибкор” маҳалласидаги аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилиб, уларнинг...

Тадбирлар тақвими