Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

12.06.2009
Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ давлатлари билан парламентлараро алоқаларининг ҳолати ва истиқболлари



2009 йил 12 июнь куни Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан ташкил этилган «Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ давлатлари билан парламентлараро алоқаларининг ҳолати ва истиқболлари» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини қўмита раиси Муҳаммадюсуф Тешабоев олиб борди.

Жаҳон мамлакатларида  А(Н1N1)  гриппи бўйича вазият ва республикада ушбу касалликларнинг четдан кириб келишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган фаолият   ва унга қарши курашнинг чора-тадбирлар 08.06.2009
Жаҳон мамлакатларида А(Н1N1) гриппи бўйича вазият ва республикада ушбу касалликларнинг четдан кириб келишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган фаолият ва унга қарши курашнинг чора-тадбирлар

2009 йил 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида «Жаҳон мамлакатларида А(Н1N1) гриппи бўйича вазият ва республикада ушбу касалликларнинг четдан кириб келишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган фаолият ҳамда ошқозон ичак касалликлари ҳолати ва унга қарши курашнинг чора-тадбирлари юзасидан Бош давлат санитария врачининг ахборотини эшитиш»га бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

05.06.2009
Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози шароитида тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш масалалари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида 2009 йил 5 июнь куни "Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози шароитида тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш масалалари" мавзусига бағишланган сайёр семинар ўтказилди.

05.06.2009
Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасининг тартибга солиниши

2009 йил 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасининг тартибга солиниши” мавзусига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди.

03.06.2009
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталари Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этган давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси парламентлараро алоқаларининг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари 2009 йил 3 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталари Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этган давра суҳбатида муҳокама мавзуи бўлди.

22.05.2009
Жаҳон молиявий - иқтисодий инқирозининг ижтимоий - сиёсий оқибатлари: Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари

2009 йил 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Жаҳон молиявий - иқтисодий инқирозининг ижтимоий - сиёсий оқибатлари: Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

21.05.2009
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция ва бола ҳуқуқлари ҳимоясига доир бошқа халқаро шартномаларни амалга оширишда парламентнинг роли

2009 йил 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция ва бола ҳуқуқлари ҳимоясига доир бошқа халқаро шартномаларни амалга оширишда парламентнинг роли” мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

15.05.2009
Қишлоқ ёшлари манфаатларини таъминлашнинг долзарб вазифалари

2009 йил 15 май куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” Социал-демократик партияси, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоятнинг қатор фонд ва уюшмалари ҳамкорлигида “Қишлоқ ёшлари манфаатларини таъминлашнинг долзарб вазифалари” мавзуида конференция ўтказилди.

15.05.2009
Қишлоқ аҳолисининг ижтимоий муҳофазаси ҳуқуқий асосларининг ўзига хос жиҳатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2009 йилнинг 15 май куни Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» асаридан келиб чиқадиган вазифалар муҳокамасини қамраб олган «Қишлоқ аҳолисининг ижтимоий муҳофазаси ҳуқуқий асосларининг ўзига хос жиҳатлари» мавзуида конференция ўтказилди.

15.05.2009
Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг долзарб масалалари

2009 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси томонидан Тошкент давлат шарқшунослик институтида “Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусига бағишлаб ташкил этилган давра суҳбатида Қонунчилик палатаси депутатлари, институт профессор ўқитувчилари ва талабалари, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

14.05.2009
Электрон рақамли имзо ва электрон ҳужжат айланишининг долзарб муаммолари

13-14 май кунлари Тошкент ахборот технологиялари университетида "Электрон рақамли имзо ва электрон ҳужжат айланишининг долзарб муаммолари" мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

08.05.2009
Ёшлар ўртасида ОИТС-ОИБнинг профилактикаси дастурини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари

2009 йил 8 май куни Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Ёшлар ўртасида ОИТС-ОИБнинг профилактикаси дастурини


Депутатлар минбари

Новостная лента

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Барқарор тараққиёт халқимиз фаровонлигига хизмат қилади

«Мен бу ўринда парламент фаолиятидан, унинг салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш масаласи қанчалик...

Тадбирлар тақвими