Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

20.09.2008
Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция нормаларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати

2008 йил 20 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси Бухоро вилояти ҳокимлигида вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги Ривожланиш дастури билан ҳамкорликда Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция (Нью-Йорк, 1952 йил 20 декабрь) халқаро нормаларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказди.

19.09.2008
Электр энергетикасини, ноанъанавий ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳамда уларни қонунчилик билан таъминлаш

2008 йил 19 сентябрь куни Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан "Электр энергетикасини, ноанъанавий ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳамда уларни қонунчилик билан таъминлаш" мавзуида давра суҳбати ҳам ўтказилди.

19.09.2008
"Замонавий ахборот коммуникацияларининг ривожланиши ва ёшлар маънавияти" мавзуида давра сухбати

2008 йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасида "Замонавий ахборот коммуникацияларининг ривожланиши ва ёшлар маънавияти" мавзуида давра сухбати бўлиб ўтди.

19.09.2008
"Ижро иши юритишни ислоҳ этиш - давр талаби" мавзуида илмий-амалий конференция

2008 йил 19 сентябрь куни Қонунчилик палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш департаменти, Тошкент давлат юридик институти ҳамкорлигида "Ижро иши юритишни ислоҳ этиш - давр талаби" мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди Анжуманда ижро иши юритиш билан боғлиқ маърузалар тингланди. Сўзга чиққанлар, бошқа соҳаларда бўлгани сингари, ижро этишни ислоҳ қилиш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга ошириб келинаётгани-ни алоҳида таъкидладилар.

11.09.2008
"Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш - суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсадидир" мавзуида давра суҳбати

2008 йилнинг 11 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш - суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсадидир» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди

13.05.2008
Болаларга ғамхурлик -келажакка эътибор

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмитаси томонидан 2008 йилнинг 13 май куни ташкил этилган анжуман яқинда матбуотда эълон қилинган яна бир муҳим ҳужжат - Президентимизнинг "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастури тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифаларга бағишланди. "Бола ҳуқуқлари кафолати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва уни амалга ошириш механизми" деб номланган мазкур анжуманда инсон ҳукукдарининг таркибий қисми бўлмиш бола ҳуқуқлари ва уларнинг ҳимояси хусусида сўз борди.

13.05.2008
"Ўзбекистон Республикасида адвокатура фаолиятини янада ислоҳ қилишни ҳуқуқий жиҳатдан таьминлаш" мавзуида давра суҳбати

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги фармонларидан келиб чиқадиган вазифаларни аниқлаб олишмокда.

31.03.2008
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўмиталари ролини янада кучайтиришнинг долзарб масалалари

2008 йил 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонун чилик палатасида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўмиталари ролини янада кучайтиришнинг долзарб масалалари» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

11.03.2008
Йод танқислигидан ишончли ҳимоя

2008 йил 11 март куни пойтахтимиздаги "Дедеман Силк Роуд" меҳмонхонасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон туз ишлаб чиқарувчилари уюшмаси ҳамкорлигида давра суҳбати уюштирилди.

11.03.2008
Интеллектуал мулк муҳофазаси

Мамлакатимизда 2003-2007 йиллар оралиғида 7 мингдан ортиқ интеллектуал мулк объектлари - ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари, ЭҲМлар учун дастурлар, маълумотлар базалари, селекция ютуқлари рўйхатга олинган.

01.01.1970
Туркия парламенти раиси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерига телефон қилди


Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Мустафа Шентоп билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими