Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

20.04.2012
Замонавий ахборот технологиялари – давр талаби

Жорий йининг 20 апрель куни Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Сирдарё вилоятида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан ҳамкорликда “Замонавий ахборот коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш ва ривожлантиришнинг устувор вазифалари” мавзуида конференция ташкил этилди.

Ёшларнинг сиёсий онгги ва фаоллигини ошириш йўлида 18.04.2012
Ёшларнинг сиёсий онгги ва фаоллигини ошириш йўлида

18 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан “Ёш адолатчилар” Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, пойтахтдаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда “Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш – жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси” мавзуида семинар ўтказилди.

18.04.2012
Оилалар фаровонлигида – Давлат бюджетининг ўрни

Жорий йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда “Мамлакат ҳудудларини ижтимоий ривожланишини таъминлашда Давлат бюджетининг аҳамияти” мавзуида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

13.04.2012
Дастур ижросини таъминлашда – барчамиз масъул

www.uzbekistonovozi.uzХабарингиз бор, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ва депутатлар томонидан «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури қабул қилинганлиги муносабати билан унинг жойлардаги ижросини таъминлаш мақсадида жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари ва маҳаллалар билан семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказмоқдалар.

13.04.2012
Матбуотда янги қонунлар эълон қилинди

13 апрель кунлари матбуотда "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун эълон қилинди. Ушбу қонуннинг тўлиқ матни билан сайтнинг Ўзбекистон Республикаси Қонунлари бўлимида танишасиз. 

13.04.2012
Мустаҳкам оила - ёш авлодни тарбиялаш маскани

2012 йил 13 апрель куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда ЎзЛиДеП ҳамкорлигида “Мустаҳкам оила - ёш авлодни тарбиялаш ўчоғи” мавзуида семинар- тренинг ташкил этилди.

12.04.2012
Матбуотда янги қонун эълон қилинди

11 апрель куни матбуотда «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун эълон қилинди. Ушбу қонуннинг тўлиқ матни билан сайтнинг Ўзбекистон Республикаси Қонунлари бўлимида танишасиз. 

11.04.2012
Давра суҳбат қизиқарли ўтди

2012 йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда “Электрон тўловлар тўғрисида”ги ва “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунларни такомиллаштириш: амалиёт, муаммолар ва ечимлар” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

10.04.2012
ЮНИСЕФ ходимлари иштирокида давра суҳбати

2012 йил 10 апрель куни Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан БМТнинг Болалар фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Бола ҳуқуқини таъминлаш мониторинги” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Асаларичи истиқболини кўзлаб 06.04.2012
Асаларичи истиқболини кўзлаб

Жорий йилнинг 6 апрель куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Асаларичиликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

06.04.2012
Замонавий технологиялар – таълим сифатини ошириш омили

2012 йил 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва мазкур вазирлик қошидаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида “Таълим муассасаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш - таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзуида илмий-амалий семинар ташкил қилинди.

05.04.2012
Бойсун туманида илмий-амалий семинар ўтказилди

2012 йил 5 апрель куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги: оила ва ёшларга оид қонунчилик ривожининг таҳлили ва истиқболлари» мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.06.2019
Ногиронликни белгилашда фуқаролар сарсон бўляптими?

Жорий йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ...

25.06.2019
Фракция йиғилишида 2019-2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси доирасидаги ишлар таҳлил қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур йўналишда алоҳида тартиб жорий қилиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий...

25.06.2019
Институт фаолиятида “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ижроси қандай таъминланяпти?

2019 йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими