Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

"Ўзбекистон Республикасида демократик институтларнинг ривожланиши" мавзусида давра суҳбати

"Ўзбекистон Республикасида демократик институтларнинг ривожланиши" мавзусида давра суҳбати
        Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари борасида, қабул қилинаётган ҳар бир янги қонун ёхуд унга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни мазмун-моҳиятини тўғри англаш йўли билангина уларни қўллаш ва амалиётга самарали тадбиқ қилиш мумкин. Бунда эса тегишли соҳа ходимларининг касбий-малакавий тайёргарлиги муҳим ўрин тутади

      Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 16 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаларида таъкидланганларидек, “Давлат органлари ва сиёсий, ижтимоий, фуқаролик институтларининг ўзаро ҳамжиҳатлигига эришиш кўп жиҳатдан жамиятдаги турли ижтимоий келишмовчиликларнинг олдини олиш ҳамда мамлакатнинг изчил ва барқарор ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб беради”.
         Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари борасида, қабул қилинаётган ҳар бир янги қонун ёхуд унга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни мазмун-моҳиятини тўғри англаш йўли билангина уларни қўллаш ва амалиётга самарали тадбиқ қилиш мумкин. Бунда эса тегишли соҳа ходимларининг касбий-малакавий тайёргарлиги муҳим ўрин тутади.
        Судьялик лавозимига илк бор тайинланиш учун заҳирага олинган номзодларни қайта тайёрлаш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги юристлар малакасини ошириш марказига юклатилган бўлиб, бу жойда ҳар йили 300 дан ортиқ судьялик лавозимига илк бор тайинланиш учун заҳирага олинган номзодлар ўқитилмоқда.
       Марказдаги ўқув дастурларига асосан машғулотлар давомида тингловчиларда нафақат назарий, балки амалий кўникма ва билимларни ҳосил қилиш устувор вазифаларидан бирига айланган. Ушбу гуруҳлар ҳамда марказ профессор-ўқитувчилари иштирокида жорий йилнинг 30 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикасида демократик институтларнинг ривожланиши” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
          Учрашувдаги мунозараларда юртимизда замонавий демократик давлат ва жамият қуриш бўйича Конституциямизда белгилаб берилган мақсад ва вазифаларни ҳозирги мураккаб даврда Ўзбекистонни ҳар томонлама кучли, тараққий этган давлатга айлантириш, унинг буюк келажагини таъминлашга қаратилган миллий моделида ҳуқуқий-демократик асосдаги давлат ва жамият қурилиши масалаларини ечишда демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари муҳим ўрни эътироф этилди. Ана шу муҳим масалаларга фундаментал аҳамиятга оид фикрлар, ғоялар Юртбошимизнинг асарларида ва нутқларида баён этилган. Ўтган давр мобайнида шу йўналишда амалга оширилган кенг кўламли ишлар тарихчилар, сиёсатшунослар, ҳуқуқшунос ва файласуфлар, умуман, ижтимоий хамда суд-ҳуқуқ тизими учун жуда катта тажриба берибгина қолмасдан, ислоҳотларнинг ижтимоий долзарблиги ва аҳамияти жиҳатидан янги босқичга кўтарилиши учун ўзига хос замин бўлиб хизмат қилди.
        Ўзбекистон фуқаролик жамияти ҳуқуқий давлат қуришни ўзининг стратегик мақсади, деб эълон қилганидан кейин давлат ва жамият қурилишида, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маданий соҳаларда жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. Жамиятимизда, кишилар онги ва турмуш тарзида, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришга интилишларидаги ўзгаришлар тез содир бўлмоқдаки, бу ҳол ёндашув ва вазифаларни улар асосида ижодий ва янада чуқуроқ аниқлаб олишга ундамоқда. Бугун жамиятимиз бозор муносабатларини чуқурлаштириш асосида ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маданий соҳаларини – нодавлат секторни, ўзини ўзи бошқариш институтлари фаолиятини янада демократлаштириш муаммосини кун тартибига қўймоқда.
           Суҳбат давомида, таъкидланганидек, Адлия вазирлиги томонидан икки юздан зиёд жамоат, нодавлат ташкилотлари рўйхатга олинган. Улар бугун миллий демократик институтлар тизимида фаолият кўрсатиб, иқтисодий ва сиёсий тангликни юмшатиш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, асосан аҳоли қатламлари билан ижтимоий боғлиқликни таъминлашда катта аҳамият касб этмоқда. Уларнинг шарофати билан мамлакатда давлат ва жамият сиёсий тузилмасининг аниқ шакллари намоён бўлиб, шахслар ва гуруҳлар орасидаги муносабатлар мўътадиллашиб боряпти, давлат ва жамият тизими мувофиқлаштириляпти.
         Кучли давлат тизимида суд ҳокимиятининг ўрни юксалиб бораётганлиги, ижтимоий тартибни мустаҳкамлаш ва таъминлашда, инсон ҳуқуқларини ҳимоялашда демократик институтларни ўрни беқиёс эканлиги қайд этилди.
         Юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар марказида – ўзбек парламентаризмини шакллантириш, ҳокимият ваколатларини тақсимлаш тамойилига мувофиқ уни ижтимоий-ҳуқуқий ҳаётнинг, жамият ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашнинг миллий демократик институтига айлантириш мақсади туради. Ижтимоий-сиёсий ҳаётда парламентнинг аҳамияти ошиб бораётгани, парламентаризм халқ эҳтиёжлари ва манфатларини ифода этувчи, ўзининг қонунлари, қарорлари ва ижтимоий назорат фаолияти билан давлат сиёсатига, демократиянинг қарор топишига, демократик институтлар, жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бевосита таъсир этувчи институтга айлангани халқаро ҳаётдаги реал воқелиги эътироф этилди. Мажлис қатнашчилари томонидан парламент, суд-ҳуқуқ органлари ва демократик институтлар хамкорлигини янада такомиллаштириш ва фаоллаштириш борасида илмий-назарий ва амаллий-ташкилий тавсиялар, таклифлар билдирилди.

Кўришлар сони: 6312

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

Тадбирлар тақвими