Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ижро иши юритишнинг такомиллаштирилиши – фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим кафолати

Ижро иши юритишнинг такомиллаштирилиши – фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим кафолати

Жорий йилнинг 16 январида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган давра суҳбатида “Ижро иши юритишнинг такомиллаштирилиши – фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим кафолати” мавзуси муҳокама этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида таҳсил олаётган тингловчилар ва профессор-ўқитувчилар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган жамият ва давлат ҳаётининг демократик жиҳатдан янада янгилаш, мамлакатни модернизация қилиш борасидаги ислоҳотларнинг моҳияти ва мазмуни, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш бўйича олиб борилаётган изланишларнинг натижалари бугун амалиётда ўз самарасини бермоқда ва бу ислоҳотларга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётган қонунларни қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг алоҳида ўрни бор.

Давра суҳбати иштирокчилари икки палатали парламент шароитида қонун ижодкорлиги масалалари, бугунги амалиёти, муаммолари ҳамда уларни ҳал этишда олиб борилаётган ишлар ҳусусида фикр алмашдилар.

Кейинги йилларда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ажралмас қисми бўлган ижро иши юритишни ислоҳ этиш ҳам ижтимоий муносабатлар ривожи даражаси ҳисобга олинган ҳолда босқичма-босқич олиб борилаётганлиги ва бу борадаги ислоҳотларнинг бугунги ҳолати ҳақида тингловчиларга атрофлича маълумот берилди. Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ҳозирги босқичи ва суд қарорларининг ижро этишни такомиллаштириш, бу борадаги ислоҳотлар давомида мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 2001 йилда ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиниши бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиққанлиги ва ижро ҳужжатларини ижро этилишини таъминловчи махсус орган – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментини ташкил этилганлиги бу соҳадаги ислоҳотларни янада самарали амалга оширишга хизмат қилмоқда.

Давра суҳбатида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада ислоҳ қилинишида “Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунини қабул қилинганлиги мазкур соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга ҳамда фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилиши эътироф этилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан тегишли жавоблар олишди.

Ўзаро самимий мулоқот руҳида ўтган мазкур давра суҳбатининг иштирокчилари бундай тадбирларни мунтазам ўтказиб турилиши барча учун фойдали эканлигини эътироф этишди.


Кўришлар сони: 6478

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими