Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йилида амалга ошириладиган долзарб вазифаларга бағишланган давра суҳбати.

Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йилида амалга ошириладиган долзарб вазифаларга бағишланган давра суҳбати.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ҳамкорлигида 2009 йил – Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йилида амалга ошириладиган долзарб вазифаларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда ЎзЛиДеП фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси вакиллари ҳамда тегишли идоралар ва вазирликлар мутасадди ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда мамлакатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16 йиллигига бағишланган маросимдаги 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишларига бағишланган маърузасида белгиланган вазифаларнинг аҳамияти ва ундан келиб чиқадиган партия фаоллари олдидаги устувор вазифалар кенг ва атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш иштирокчилари 2009 йилнинг “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб номланиши Президент Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз мустақиллигининг илк йилларидан барча жабҳаларда изчиллик билан босқичма-босқич амалга ошириб келинаётган кенг миқёсли ислоҳотларнинг навбатдаги муҳим босқичи эканлигини алоҳида эътироф этишди.

Шунингдек, қишлоқ ҳаётининг савияси ва маданиятини янги поғоналарга кўтариш, қишлоқ аҳолиси, авалламбор ёшларни иш билан таъминлаш, аҳолининг даромади ва фаровонлигини ошириш, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, тупроқ унумдорлигини доимий равишда ошириб бориш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш каби масалалар маърузада устувор вазифа сифатида белгиланганлиги мамлакатимизда қишлоқ аҳолисининг фаровонлиги ва турмуш даражасини тубдан ўзгартиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Тадбирда сўз олган партия фаоллари томонидан ҳудудий партия ташкилотларида партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган дастурларнинг бажарилишини мониторинг ва таҳлил қилиш, партиянинг депутатлик гуруҳлари томонидан ишлаб чиқилган ташаббусларнинг ҳаётга татбиқ этилишини назорат қилиш, жойларда ижтимоий-иқтисодий фаолликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш ва қатъий назоратга олиш, бу борада партиянинг асосий пойдевори бўлган бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини нафақат жонлантириш, балки партиянинг чекка қишлоқларда ҳам жуда кўплаб янги таянч нуқталарини ташкил этиш ва улар фаолиятини самарали ташкил этиш лозимлиги қайд этиб ўтилди.

Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти ҳамда бу борада тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ва кенг жамоатчилик фикрини шакллантириш, айниқса Қонунчилик палатасининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоларининг қонун ижодкорлиги ва ташаббускорлигини кучайтириш юзасидан кўплаб таклиф ва фикрлар билдирилди.

Шунингдек, қабул қилинажак “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастурини самарали амалга ошириш ишларида қатор янги қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, 2009 - “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” муносабати билан ўтказиладиган барча ташкилий ва мафкуравий, маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишлари жараёнида Президент Ислом Каримовнинг маърузасидан келиб чиқадиган O’zLiDeP олдида турган вазифалар мазмун моҳиятини аввало кенг аҳоли оммаси ва партия электорати вакилларига етказишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида 2009 - “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”да амалга оширилиши лозим бўлган партиявий вазифалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. 


Кўришлар сони: 9043

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими