Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Диққат! Ўзбекистонда Экожурналистика Республика танлови якунланишига 10 кун қолди!

 Диққат! Ўзбекистонда Экожурналистика Республика танлови якунланишига 10 кун қолди!

Атроф муҳит муҳофазаси ишларига жамоатчиликнинг барча қатламини кенг жалб қилишда Экожурналистиканинг ўрни беқиёсдир. Соҳага доир янгиликларни аҳолига етказишда оммавий ахборот воситалари муҳим аҳамият касб этади.

Экологик соҳада фаолият олиб бораётган журналистларнинг малакасини ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида мамлакатимизда 2002 йилдан бошлаб мунтазам равишда Экожурналистика Миллий танлови узлуксиз ўтказилиб келинмоқда.

2012 йилда Экожурналистика Республика танлови Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон электрон ОАВ Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Экофоруми томонидан ҳамкорликда ўтказилади.

Қўшма қарорга асосан Экожурналистика Республика танловига 2011 йилнинг 1 декабридан то 2012 йилнинг 30 ноябригача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ва эфирга узатилган ижодий ишлар тақдим этилиши белгилаб қўйилган.

Миллий танлов шартларига асосан Телевидение, Радио, Босма ОАВ, Интернет йўналишларида ва бир неча махсус номинациялар бўйича ижодий ишлар қабул қилинади.

Танловга келиб тушган ижодий ишларни оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик ташкилотларининг етакчи мутахассисларидан иборат ҳайъат аъзолари баҳолайдилар.

Танловга ижодий ишлар жорий йилнинг 30 ноябрига қадар қабул қилинади.

Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси, “Жамият” ижтимоий-сиёсий газетаси, “Экоҳаёт” ижтимоий-иқтисодий газетаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, GARNet тармоғи, www.parliament.gov.uz, www.fundngo.uz, www.eco.uz, www.uznature.uz, www.ngo.uz, www.ecoforum.uz, www.caresd.net, веб саҳифалари Экожурналистика Республика танловининг ахборот кўмакчиларидир.

Ташкилий қўмита билан боғланиш Тел: 245-46-72, +99891 137-72-37, e-mail: info@eco.uz; ecopol@tps.uz


Кўришлар сони: 11517

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими